Очиқ осмон остидаги оммавий тарғибот тадбири Хўжайлида давом этди

25.08.2021, 17:18

Очиқ осмон остидаги оммавий тарғибот тадбири Хўжайлида давом этди

Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат. Бугун биз эришган ва эришажак юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало истиқлол шарофатидир.

Энг азиз ва улуғ байрамимиз бўлган мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Эътиборлиси жорий йилги байрам тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида нишонланишида ҳам ўзгача маъно-мазмун касб этади.

Байрам шукуҳи Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида очиқ осмон остида кўтарингки рухда ўтказилмоқда. Мазкур ғоя остидаги тарғибот тадбирининг навбатдаги Хўжайли туманида ҳам ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов, Б.Алдамуратов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, Хўжайли туман ҳокими Ж.Ермашев, давлат ва жамоат арбоблари, депутатлар,  тадбиркор ва спортчи ёшлар иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлаб, истиқлолимиз, унинг беқиёс неъматлари, тинч ва  осойишта  ҳаётимизнинг  қадр-қиммати  ҳақида аниқ мисоллар билан тушунчалар берилди.  

Айниқса истиқлол йилларида сўнгги беш йилда барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида ҳам бир қатор ўзгариш ва янгиланишар амалга оширилди.

Жумладан,  Хўжайли туманида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат корхоналари томонидан 174,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 77,5 фоизни ташкил қилди.

Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига жорий йил 2 октябрдаги ташрифи давомида берилган топшириқлари бўйича 2021 йилда янги ташкил этиладиган кичик бизнес субъектлари сонини 2019 йил кўрсаткичга нисбатан 3 баробарга ошириш бўйича 590 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш режа-графиги тасдиқланди.

Ушбу тасдиқланган режа графикга мувофиқ амалда 631 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб, режа 107 фоизга бажарилди.

Жумладан, 158 таси кичик бизнес субъекти, 433 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти, 40 та ҳунарманд ташкил этилди.

Тадбир давомида  спорт,  фан, тадбиркорлик соҳасида ютуқларга эришган ёшларимиз сўзга чиқдилар.

Очиқ  осмон остида ўтказилган байрам тадбирида эл ардоғида халқимиз севган санъаткорларимизнинг   ижросидаги куй-қўшиқлари  Хўжайли туман аҳлига қувонч улашди.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+