O’zLiDePнинг булоқбошилик хайрихоҳлари истиқлол шодиёнасида жам бўлдилар (+видео)

26.08.2021, 15:17

O’zLiDePнинг булоқбошилик хайрихоҳлари истиқлол шодиёнасида жам бўлдилар (+видео)

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Булоқбоши тумани марказидаги очиқ осмон остида жам бўлган O’zLiDeP хайрихоҳлари кенг омма билан чинакам байрам шукуҳини ҳис қилдилар. Партия вилоят Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тинчлик тараннуми тантанасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, “Биргаликда бир кучмиз!”, “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиорлари баралла янгради.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилган мазкур тадбирда сўз олган партия вилоят, туман Кенгашлари раислари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъули, депутатлар мустақиллик берган неъматлар, имкониятлар, O’zLiDePнинг Ватан тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси хусусида тўхталдилар.

Халқимиз бугунги ҳаётидан розилик ҳиссини туйиб яшаши керак, деган тамойил асосида йўлга қўйилган тизимлар, янгиликлар тўғрисидаги фикрлар ҳаётий мисоллар орқали кўрсатилди. Намойиш этилган слайд орқали партиянинг кечаги ва бугунги фаолияти хусусида тушунчаларга эга бўлинди.

Байрам шодиёнаси давомида таниқли санъаткорлар, спортчи ва истеъдодли ёшлар, гимнастикачи қизалоқларнинг чиқишлари даврага янада кўтаринкилик бахш этди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+