Партиянинг оммавий тарғибот тадбирлари давом этмоқда (+видео)

26.08.2021, 16:30

Партиянинг оммавий тарғибот тадбирлари давом этмоқда (+видео)

O'zLiDeP томонидан Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусида  жойларда  тарғибот тадбирлари ташкил этиб  келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жомбой туманида ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги беш йилда, бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жомбой туманида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари ишга тушди, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар жадал амалга ошмоқда. Тадбиркорлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Ўтган 5 йилда улар сони жиддий ўсиб 250 мингга яқин субъектлар пайдо бўлди.

Ўтган давр мобайнида 173,8 минг кишилик аҳолига эга Жомбой туманида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, йирик саноат корхоналар сони 5 тага, қўшма корхоналар 44 тага, Кичик саноат корхоналари 377 тага, кичик бизнес субъектлари сони 216 тага кўпайди.

Биргина “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида туманда 23,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигининг таъминланишига олиб келди.

O'zLiDePнинг байрам тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+