О'zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди

26.08.2021, 17:01

О'zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун О'zLiDeP ҳудудий ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

Бугун “Tashkent City Hilton” меҳмонхонасининг анжуманлар залида О'zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Тошкент шаҳар партия ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловида иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия Тошкент шаҳар ташкилотидан делегатлар сайлаш масалалар кўриб чиқилди.

Ҳозирда  Тошкент шаҳрида 102 696 нафар аъзоларни бирлаштирган 1404 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгиланиб олинди.

О'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+