O‘zLiDeP X Съездига Сирдарё вилоят кенгашидан делегатлар сайланди

27.08.2021, 15:41

O‘zLiDeP X Съездига Сирдарё вилоят кенгашидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг XI конференцияси бўлиб ўтди. Унда барча туман Кенгашларидан 110 нафар делегатлар қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида фаол иштирок этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан ЎзЛиДеп вилоят Кенгаши раиси, сенатор Улуғбек Сотиболдиев маъруза қилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирда Сирдарё вилоятида 44 минг 800 нафар аъзоларни бирлаштирган 657 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларда дастлаб умумий йиғилишларни ўтказилди. Шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари бугунги вилоят конференциясига ташриф буюрган.

Тадбир давомида, сўзга чиққан вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул ходими, Вилоят Кенгаши депутати Собиржон Жабборов кейинги беш йилда янги Ўзбекистода “Давлат ҳам ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топганлиги, муҳими барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидладилар.

Ўз навбатида тадбиркорлар ва ишбирмонлар харакати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.

Сирдарё вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг X Съездига делегатлар сайлаб олинди.

Баҳринисо Норжигитова,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+