O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди

27.08.2021, 15:43

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлида улкан қадамлар ташланди. Бу жараёнда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол иштирок этиб, ижтимоий-сиёсий масалаларда ўзининг қатъий позициясини кўрсатди.

Масалан, ўтган давр мобайнида партия сафи янада кенгайиб, қуйи бўғинлар сони 765 тадан 987 тага, аъзолар эса 40,5 минг нафардан 104 минг нафарга ортди. Шунингдек, ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга 3272 та сўров чиқарилди, 528 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди.

Партия шу билан бирга ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида аҳамият берди. Бу борада  “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан”, “Янги авлод кадрлари” ва бошқа қатор лойиҳалар доирасида 700 дан ортиқ тадбирлар, учрашувлар ташкил этди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, партия хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, аёлларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан, “Бунёдкор аёллар”, “Фаровон оила”, “Ишбилармон аёллар” каби лойиҳалар доирасида 100 нафардан ортиқ хотин-қизларга кредитлар ажратилишига кўмаклашилди ва 200 дан зиёд аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлашга эришилди.  

Шунингдек, Конференция иши мобайнида партия Тошкент вилояти Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлардаги иштироки борасида партия ташкилотининг навбатдаги вазифаларига ҳам эътибор қаратилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Конференцияда партиянинг навбатдаги Съездига делегатлар сайланди ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+