Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Кегейлида ташкил қилинди

28.08.2021, 17:07

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Кегейлида ташкил қилинди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тарғибот тадбирлари жойларда ўтказилмоқда.  

Ана шундай тарғибот тадбирнинг навбатдагиси Кегейли туманида ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган ўтган беш йил давомида эришилган улкан ўзгаришлар ҳусусида тўхталиб ўтишди. Биргина мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш мақсадида кам таъминланган ишсиз, даромадсиз қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида "Темир дафтар", "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарлари жорий қилинган эди.

Бу борада Кегейли туманида ҳам махсус дафтарларга киритилган фуқаролар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман бўйича "Ёшлар  дафтари" га киритилган 1 минг 680  нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга, тадбиркорликка бизнес кўникмаларини янада ошириш муаммоларини бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг етти ойи давомида 1 минг 617 нафар ёшлар ушбу дафдардан чиқарилди.    

Ўтказилган байрам тадбирида беш йил давомида амалга оширилган ишларнинг видеоролик шаклидаги ҳисоботи, давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб берилди.

Очиқ осмон остида ўтказилган тарғибот тадбири халқимиз ардоғидаги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар ва  Кегейли   тумани маданият бўлими ҳушовоз хонандаларининг дилтортар наволари билан давом этди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+