O'zLiDeP Съездига Самарқанддан делегатлар сайланди

30.08.2021, 17:21

O'zLiDeP Съездига Самарқанддан делегатлар сайланди

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгашида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг шу йил 7 августдаги мажлиси қарорида партиянинг навбатдаги Съездига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар конференциялари ўтказилмоқда. Эътиборлиси, O‘zLiDePнинг фаоллари бўлажак Президент сайловини мамлакатимиз ҳаётида энг муҳим сиёсий жараён эканлигини инобатга олган ҳолда ушбу тадбирларни уюшқоқлик билан юқори даражада ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда.

Куни кеча O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда барча туман Кенгашларидан 163 нафар делегатлар қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирда Самарқанд вилоятида 114 462  минг  нафар аъзоларни бирлаштирган 1310 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кенгроқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларда дастлаб умумий йиғилишларни ўтказилди. Шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари вилоят конференциясида иштирок этишди.

Тадбир давомида, сўзга чиққанлар, кейинги беш йилда янги Ўзбекистода “Давлат ҳам ислоҳотлар ҳам аввало инсонларга хизмат қилиши шарт!” деган хақиқий халқона сиёсат амалда ўз ижросини топганлиги, муҳими барча соҳалар мутлақо янгича ислоҳот ва ўзгаришлар билан қамраб олинганлигини таъкидладилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Самарқанд вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг X Съездига делегатлар сайлаб олинди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    745
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+