Қорақалпоғистондан O’zLiDeP Съездига делегатлар сайланди

31.08.2021, 16:11

Қорақалпоғистондан O’zLiDeP Съездига делегатлар сайланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг  навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда  партия ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар Кенгаши аъзолари, депутатлар,  бошланғич партия ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Конференция кун тартибида асосан  иккита  масала  Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP X Съездига партия Республика ташкилотидан  делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

 Конференцияни O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов очди ва бошқариб борди. Конференцияда  қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ҳозирги  кунда  O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси  Кенгашида  65 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштирган 1002 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормақда.

Сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш, қолаверса Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мавжуд 656 та сайлов участкаларига эътиборни кучайтириш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Партиямизнинг бутун мақсад истаги олижаноб ва танти халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттириш, юртимизни дунёнинг етакчи давлатлари сафидан ўрин олиши учун ҳаракат қилиш, мана шу йўлда бутун халқимизни бирлаштиришдан иборат эканлиги эътироф этилди.      

Қизғин  баҳс-мунозараларга  бой  тарзда бўлиб ўтган Республика  партия ташкилоти Конференциясида партиянинг X Съездига муносиб делегатлар сайланди.  

 O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+