O’zLiDeP депутатлари Наманган Педагогика коллежи ўқувчилари учун стипендия жорий қилди

06.09.2021, 16:27

O’zLiDeP депутатлари Наманган Педагогика коллежи ўқувчилари учун стипендия жорий қилди

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудадларида бўлгани каби Наманган вилотиядаги барча таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили бошланди.

Янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилган Наманган Педагогика коллежида билимлар куни ўзгача рухда ўтди. Эрта тонгданоқ коллежга ўқувчилар, устозлар, депутатлар ва маҳалла фаоллари жам бўлишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида коллеж ўқувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни янада рағбатлантириш мақсадида Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан коллежда аъло ўқиши ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган ўқувчиларга “Депутат стипендияси” жорий этилди. Ушбу стипендия 5 нафар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилади.

  • Кўрилди
    624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+