Депутат янгиерлик ёшлар билан мулоқот қилди

06.09.2021, 16:48

Депутат янгиерлик ёшлар билан мулоқот қилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшлар сафини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Қайд этиш жоизки, айниқса, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Бунда ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнларида фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан депутатлар ва ёшларнинг мунтазам ўтказиб келинаётган учрашувлари ўсиб келаётган авлоднинг сиёсий онгини юксалтириш, қонун ижодкорлиги соҳасидаги тушунчасини кенгайтириш, энг муҳими, депутатлар фаолияти ҳақида билимини бойитишда амалий жиҳатдан ҳар томонлама фойдали бўлмоқда.

Шундай учрашувлардан бири O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Қишлоқ қурилиш банкининг Янгиер шаҳар филиали биносида “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини партия Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Бабаханов бошқариб борди. Н.Бабаханов ўз сўзида партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партияга аъзолик, депутатлар фаолияти каби масалаларда иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтди.

Тадбир давомида шаҳар кенгаши депутати Бекзод Мураткасимов депутатнинг партия ва халқ олдидаги мажбуриятлари, депутат сифатида амалга ошираётган ишлари, сайлов жараёни, депутат бўлиш учун нималар қилиш кераклиги, кимлар депутат бўлиши мумкинлиги, сайловда овоз бериш ва кимлар сайланиши ва сайлаши мумкинлиги тўғрисида ёшларга батафсил тушунчалар берди.

Суҳбат жараёнида иштирокчилар томонидан берилган саволларга депутат ва партия вакиллари атрофлича жавоб бердилар.

Нафиса Султонхонова,

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+