O’zLiDeP депутати кўмагида маҳаллага ичимлик суви келди

07.09.2021, 17:44

O’zLiDeP депутати кўмагида маҳаллага ичимлик суви келди

Марҳамат туманидаги “Миришкор” маҳалласининг “Бешмирза” кўчаси аҳли ичимлик суви танқислигидан қийналарди. Олис масофадан сув ташиш заҳматини улар яхши биладилар. Бир неча бор мутасадди ташкилотга кўча кексалари вакиллари мурожаат қилиб бордилар. “Ана-мана” билан орадан вақт ўтгани қолаётганди холос. Йилнинг иссиқ мавсумларидаку сув ташиш малол эмас, аммо совуқ тушгач, машаққат ёшларнинг зиммасига тушиб, иш фақат сув ташиш бўлиб қолгани ёмон-да...

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига 10-Қорабоғич сайлов округидан сайланган Хайрулло Ашуровнинг ўрганишлари мазкур муаммони четлаб ўтмади. Депутат кўмаги билан “Бешмирза” кўчасига ичимлик суви тармоғи тортилди.

-Эртароқ депутатимизга мурожаат қилмаган эканмиз, - дейди шу кўчада истиқомат қилувчи М.Эшонова. – Халқ ноиби масалага аниқ ечим топди. Ҳозир кексаю ёш кўчамизга келган оби-ҳаётдан баҳраманд бўлмоқда. Мана шундай аҳоли муаммоларига камарбаста депутатларимиз сафи кенгаяверсин.

Мазкур муаммонинг бартараф этилиши асносида депутат маҳалладаги кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олиб, зарурий амалий кўмакларини берди.

Муҳаррам Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    879
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+