Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

01.12.2021, 09:48

Гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда энергетика соҳаси кенг кўламда ривожлантирилмоқда. Нефть, газ каби углеводородлар билан чекланиб қолмасдан, қуёш, шамол ва сувдан электр энергияси олиш иншоотлари барпо этилмоқда. 

Хусусан, 2017 йилда Президент фармони билан «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ташкил этилган эди. Ўтган даврда 11 та янги гидро электр станцияси қурилиб, 8 таси модернизация қилинди. Натижада 244 мегаваттлик қўшимча қувват яратилди.

Лекин, юртимизнинг гидроэнергетика салоҳияти 50 фоиз ишга солинган, холос. Шу боис жами 740 мегаватт қувватли 21 та йирик лойиҳа ишлаб чиқилган. Хусусан, келгуси йилда 170 мегаваттли
 7 та, 2023-2024 йилларда 150 мегаваттли 12 та ҳамда 2025-2026 йилларда 420 мегаваттли 2 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Тақдимотда ушбу иншоотларни сифатли қуриш ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари тўғон талаб этмайдиган кичик гидростанциялар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бунга хусусий секторни жалб қилиш кераклигини таъкидлади.

Бугунги кунда 22 та шундай истиқболли майдон рўйхати шакллантирилган. Уларда қуввати 5 мегаваттгача бўлган мини гидро электр станциялар қуриш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, Норин, Сўх, Танхоз, Оқ булоқ, Угам каби дарёлар ва каналларда 500 киловаттгача қувватга эга ихчам гидростанциялар ўрнатиш имконияти бор. Тадбирда қайд этилганидек, бундай жойлар рўйхати аҳоли ва тадбиркорларга эълон қилинади. Бунда қуёш, шамол электр станциялари ўрнатгани учун аҳоли ва тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилган бўлса, кичик гидростанциялар учун ҳам шундай имтиёз ва субсидиялар қўлланилиши белгиланди.

Гидроиншоотларни ишлатиш учун малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Техника, ирригация ва архитектура йўналишидаги олий ўқув юртларида бунга алоҳида аҳамият қаратиш, уларда қурилиш ҳамда гидравлик лабораториялар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Виктор Александрович2021-12-06 14:37:40

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноября ознакомился с презентацией проектов в гидроэнергетической сфере. Особое внимание, уделил строительству малых гидроэлектростанций, не требующих возведения плотин, подчеркнув необходимость привлечения в эту сферу частного сектора. Также указал на возможность установки компактных гидростанций мощностью до 500 киловатт для электроснабжения сел, расположенных вдоль рек и каналов, таких как Нарын, Сох, Танхоз, Акбулак, Угам. Определено, что льготы и субсидии, положенные физическим лицам и предпринимателям за установку ветряных электростанций, будут распространяться и на малые гидростанции. В связи с этим предлагаю проект гидроэлектростанции в которой отсутствуют турбины и плотины, а рабочим органом являются лопатки, расположенные поперёк реки и перемещающиеся под действием движущейся воды в канале или реки. Лопатки через трансмиссию м редуктор передают свою энергию через редуктор на электрогенератор и стабилизирующее устройство. И дальше через кабель потребителю. Могу представить проект и конструкцию электростанции мощностью 400 кW в 3D-пространстве на компьютере. Тел: 909472580


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+