Ёшлар учун фоизсиз, гаровсиз, имтиёзли кредитлар ажратилади

18.02.2022, 12:07

Ёшлар учун фоизсиз, гаровсиз, имтиёзли кредитлар ажратилади

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ёшларнинг 100 та энг илғор инвестиция лойиҳалари танловига старт берилди.

Танловни жамғарма ҳисобидан тўғридан-тўғри тижорат банклари иштирокисиз молиялаштириш, гаров таъминотисиз, 100 минг АҚШ долларигача маблағ ажратилади.

Танлов шартлари бўйича, топ 3 (1-3 ўрин олган иштирокчилар) таликка киритилган лойиҳалар қайтарилмаслик шарти билан, фоизсиз, гаров таъминотисиз грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Топ 20 (4-20 ўринларни эгаллаган иштирокчилар) таликка киритилган лойиҳалар йиллик 0 фоиз дан 5 йилгача, 1 йил имтиёзли давр билан молиялаштирилади.

Топ 50 (21-50 ўринларни эгаллаган иштирокчилар) таликка киритилган лойиҳалар йиллик 10 фоиздан 7 йилгача, 2 йил имтиёзли давр билан молиялаштирилади.

Топ 50 (51-100 ўринларни эгаллаган иштирокчилар) таликка киритилган лойиҳалар йиллик 14 фоиздан 5 йиллик муддатда, 1 йил имтиёзли давр билан молиялаштирилади.

Маълумот ўрнида, лойиҳа 18 дан 30 ёшгача бўлган, ўз бизнес ғоясига эга, аммо уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган йигит-қизларга мўлжалланган.

Ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари жорий йилнинг 15 мартигача www.fursatloyiha.uz веб-сайти орқали қабул қилинади. Аризалар ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг, ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун етти йил муддатга 100 минг долларгача имтиёзли кредит олиш имконияти берилади. Бундан ташқари, муносиб кўрилган лойиҳаларга Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш учун 1 000 квадрат метргача ер ажратилиши белгиланган.

  • Кўрилди
    3634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ma'muraxon2022-05-05 13:12:02

assalomu aleykum men oz yasash hududimda xususiy kutubxona ya'ni yoshlar axborot markazi ochmoqchi edim markaz ochish uchun joyim mavjud lekin mablagim yo'q shunga menga imtiyozlik foizsiz kredit olishimga yordam bersangiz


Ma'muraxon2022-05-03 19:57:13

qanchada javob berasizla


Атажанов Нодир Аскарович2022-04-23 23:20:55

Ассалому Алейкум,мен уз маблагим эвазига облисовичние гишт (ташки деворлар учун) ишлаб чикариш ускунасини сотиб олиб иш бошладим.гиштларимиз янги куриниш ва тежамликка эга.хозирги кунда ишни ривожлантириш учун маблагим етарли эмас,илтимос ишлаб чикаришимни куриб чикиб менга молиявий ердам беришингизни сурайман.


Хуснора2022-04-23 09:44:56

Кридит олмокчиман


Хуснора2022-04-23 09:43:45

Яхши буларди


Сожида2022-03-23 21:26:22

Сут ва сут махсулотлари қайта ишлаш корхонасини очмоқчиман


фурқат мухамадиев 2022-03-22 18:53:22

жавобларни қандай биламиз


muxamadiyev furqat2022-03-22 18:48:26

мен лойихага хужат ташлаганман жавоби қачо сниқади


Navro'zbek2022-03-10 11:51:22

Assalomu alaykum. tanlovda ishtirok etish qanday amalga oshiriladi. Buning uchun nima qilishimiz, qayerga murojaat qilishimiz kerak bo'ladi.


Ilyosbek 2022-03-09 13:34:38

Men fursat loyixasi yordamida qishlogimizda ishlab chiqarish va axoliga issiq non mahsulotlarini yetkazib berishni yòlga qòymoqchiman shuningdek ishsiz ayollarni ish bilan taminlashni hamda qishloģimizni rivojlanishiga òz hissamni qòshmoqchiman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+