Имзоланган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади

15.07.2022, 17:18

Имзоланган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади

“Кўксарой” қароргоҳида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнот имзоладилар. Унда эришилган асосий келишувлар мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгиланган.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан битимлар имзоланди. Жами 19 та ҳужжатга имзо чекилди, шулар жумласидан:

- Транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;

- Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида битим;

- Ташаббусли илмий-тадқиқот лойиҳаларининг қўшма танловини ўтказиш тўғрисида битим;

- 2022-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури;

- 2022-2024 йилларга мўлжалланган илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида дастур;

- 2023-2024 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

- Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси – Савдо марказини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим қоидаларининг амалий ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Шунингдек, кимё тармоғи, божхона, темир йўллар, музейлар, адлия, ёшларга доир сиёсат, телерадиоэшиттириш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан қатор ҳужжатлар имзоланди.

  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+