Жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектари ёшларга деҳқончилик учун ажратилади
28.01.2021, 09:43

Хабар қилганимиздек, кеча, 27 январь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг мини-технология ва ускуналар харид қилиши учун субсидия ажратиш, кредит олишда суғурта тўлови бўйича кўмаклашиш юзасидан топшириқлар берилди.
Бандликни таъминлашда энг катта захиралардан бири деҳқончилик қилиш учун ер ажратишдир. Лекин, ўтган йили бу борада мурожаат қилган 14 минг нафар ёшдан атиги 3 мингига ер берилган, холос.
Бош вазир ўринбосарига жойларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш тартибини жорий этиш вазифаси топширилди.
Шунингдек, қудуқлар қазиб, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси ҳақида
14.04.2021, 15:06
-
Ёшлар сиёсатига оид вазифалар ижроси таҳлил қилинди
14.04.2021, 08:42
-
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб ишламаса, натижа бўлмайди
09.04.2021, 12:44
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи
05.04.2021, 17:41
-
Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш бўйича ишлар белгилаб олинди
26.03.2021, 17:46
Фикрингизни қолдиринг