Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди (+ФОТО)

11.02.2021, 16:04

Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди (+ФОТО)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги йирик банкларнинг 2020 йилнинг IV квартали якунларига кўра, фаоллик индексида «Капиталбанк», Hamkorbank ва «Алоқабанк» энг юқори ўринларни эгаллади. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар қилди. 

Индекс ИТИМ томонидан мамлакатдаги 31 та тижорат банклари доирасида ишлаб чиқилган ва у ҳар чоракда янгиланиб турилади.

Индексни ҳисоблашда банкларнинг молиявий воситачилиги, молиявий имконияти, капитал, активлар, бошқарув самарадорлиги, ликвидлик каби тамойиллар ҳисобга олинади.

2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банк тизимининг активлари 366,1 трлн сўмни, мажбуриятлар 307,8 трлн сўмни ва капитал 58,4 трлн сўмни ташкил этди. Айни пайтда банк тизимида 55 274 киши ишлайди.

Банклар икки гуруҳга — катта ва кичик банкларга бўлинган. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун рейтинг алоҳида тузилган.

Йирик банкларнинг фаоллик индекси

17 та йирик банклар орасида «Капиталбанк» етакчи бўлди. Hamkorbank иккинчи ўрин, «Алоқабанк» учинчи ўринни эгаллади.

«Капиталбанк»нинг етакчи бўлишига молиявий воситачилик, активлар сифати ва ликвидлик бўйича кўрсаткичларининг юқори бўлганлиги сабаб бўлди. Хусусан, банкнинг муддатли депозитлари ва кредитларининг умумий миқдорига нисбатани 85 фоизни ташкил этди.

Hamkorbank молиявий имкониятлар бўйича етакчи сифатида тан олинди. Банкнинг битта филиали доирасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинаётган кредитлар сони бошқа банкларникига қараганда анча кўп. Hamkorbank, шунингдек, рентабеллик ва ликвидлик даражаси бўйича энг йирик банклар бешлигига киради.

«Алоқабанк» эса молиявий воситачилик, капитал ва активлар сифати бўйича юқори кўрсаткичларни намойиш этди.

Кичик банкларнинг фаоллик индекси

Кичик банклар бўйича фаоллик индексида «Давр банк», «Зираат банк», шунингдек, «Универсал банк» етакчи ўринларни эгаллашди.

Батафсил таҳлил «Иқтисодий шарҳ» журналининг навбатдаги сонида эълон қилинади. Тадқиқотнинг методологияси ва батафсил маълумотларини ўз ичига олган тўлиқ ҳисоботни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига (телефон: 78−150−02−02, электрон почта: k.khamidov@cer.uz) сўров юбориш орқали олишингиз мумкин.

  • Кўрилди
    3115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улугбек2021-02-11 20:49:18

мани фикрим ориент финанс банк кредит олиш хам онсон ва тулов буйича муаммо йук


Дилшод 2021-02-11 19:22:03

Нега ид картага кредит расмийлаштирилмаяпти


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+