“Ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади” – Президент

01.07.2021, 12:00

“Ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади” – Президент

Ёш йигит-қизлар Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида айтиб ўтди.

“Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади. Бу – катта эътироф, албатта.

Биз бу ғоят муҳим йўналишдаги ишларимизни давом эттирган ҳолда, Парламентлараро иттифоқ кўмагида “Биз парламентда ёшларни қўллаб-қувватлаймиз!” деган эзгу ташаббусни амалга оширамиз. Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз.

Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.

Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳам, худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби, ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади. Шунингдек, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз.

Бугун шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, бундай ёшларимизнинг кўпчилиги жонбозлик кўрсатиб хизмат қилмоқда. Масалан, Шерзод Раҳмонов – Нарпай туманида, Сарварбек Султонов – Ширин шаҳрида ва Элбек Шукуров – Сергели туманида ҳоким вазифасида, Дурдона Раҳимова – Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Одилжон Тожиев – Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

  • Кўрилди
    1054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-13 08:43:20

Хакикатдан хам ёшларимизни куллаб кувватлаш уз самарасини курсатиб келмокда. Келгусида эса хурматли Президентимиз тамонидан билдирилган таклфиига асосланиб, ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+