Миннатдорлик

25.07.2021, 11:34

Миннатдорлик

Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Жонажон юртимизда кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдиришдан беҳад мамнунман.

Ишончим комилки, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан янги Ўзбекистонни барпо этиш, эл-юртимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак эзгу мақсадларга албатта етамиз.

Чуқур ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

  • Кўрилди
    783
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+