МДҲ саммитида имзоланган ҳужжатлар тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратади

04.10.2018, 13:47

Тўлқинжон  Файзиев
Тўлқинжон Файзиев

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси в.б.

Кейинги икки йилда мамлакатимиз билан МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Айниқса, савдо-сотиқ МДҲ давлатлари ҳамкорлигида муҳим ўрин эгаллайди. Президентимиз ташаббуси билан 2017 йил 3 ноябрь куни Тошкентда илк бор ўтказилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси ҳам аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ҳамдўстлик доирасида янги, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди. Мажлисда аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга доир 20 га яқин масала кўриб чиқилди. 

Шавкат Мирзиёев бу ҳақда сўз юритар экан, божхона тартиб-таомилларини имкон қадар соддалаштириш, савдода мавжуд барча чекловларни, жумладан, техник тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини, МДҲ эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритиши ва ўзаро бозорларни шакллантириш, шунингдек, қисқа фурсатда Ҳамдўстлик маконида хизматлар сотиш бўйича эркин зонани яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Машинасозлик, энергетика, электротехникаси, тўқимачилик, фармацевтика саноати ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни, жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришда "яшил йўлаклар"дан кенг фойдаланган ҳолда ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорликни кенгайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу МДҲ давлатлари ва халқлари ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Юртбошимизнинг 2018 йил 27-28 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги иштироки ва саммит доирасида имзоланган ҳужжатлар O’zLiDeP электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун ҳам катта имкониятлар яратади. Жумладан, божхона тартиб-таомилларини соддалаштирилиши МДҲда эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишига имкон яратади, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида товар айирбошлашни, эскпорт  ва импорт ҳажмини янада кенгайтиради.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида "яшил йўлаклар"дан кенг фойдаланиш таклифи эса ўзбек деҳқонлари учун айни муддао бўлди. Айниқса, боғдорчилик, узумчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган фермерларимизнинг МДҲ давлатлари бозорига чиқиш имконияти кенгаяди. Бу эса мамлакатимизда вальюта тушумини кўпайтириш билан бир қаторда деҳқоннинг бой бўлиши учун ҳам муҳим омилдир.


  • Кўрилди
    1771
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-10 12:54:57

• Президентимиз томонидан олиб борилаётган дўстона муносабатлар туфайли кейинги икки йил мобайнида мамлакатимиз билан МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми муттасил ўсиб бормоқда. Айниқса, савдо-сотиқ МДҲ давлатлари ҳамкорлигида муҳим ўрин эгаллайди. Аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамланиб, Ҳамдўстлик доирасида янги, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу МДҲ давлатлари ва халқлари ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


ЯНГИОБОД УЗУМ СЕРВИС МЧЖ РАХБАРИ ШУҲРАТ ҚЎЛДОШЕВ2018-05-04 12:53:23

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФЛАРИДАН СЎНГ ҲАР БИР ТУМАННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БУЙИЧА АЛОҲИДА ДАСТУРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАНЛИГИ ЭЪТИБОРГА МОЛИК. ХУСУСАН ЯНГИОБОД ТУМАНИДА ҲАМ УШБУ ДАСТУРГА МУВОФИҚ УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ҲАМ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+