Президентимиз ташрифи сирдарёлик тадбиркор ва ишбилармонларни янги марралар сари руҳлантирди

04.04.2019, 11:09

Улуғбек Сотиболдиев
Улуғбек Сотиболдиев

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши раиси, “Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси раҳбари:

Президентимиз Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Мирзаобод туманидаги “Бек кластер” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонамизда бўлиб, у ерда ташкил этилган пахтани қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган ишчи ходимларимиз билан дилдан мулоқот қилгани барчамизни янада руҳлантирди.

Шуни алоҳида эътироф этишим жоизки, 2018 йилда Туркиянинг “SUMER” компанияси билан ҳамкорликда фойдаланишга топширилган заводда йилига 60 минг тонна пахта қайта ишланмоқда. Корхонамизда 200 иш ўрни яратилган. Давлатимиз раҳбари ўтган йили Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида бизнинг корхонамизда бўлиб, уни янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берган эди.

Президентмиз қарори асосида корхонамизга 18 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. Масъулияти чекланган жамиятга қарашли корхоналаримизда мингга яқин доимий иш ўрни яратилган. Бундан ташқари, 1 минг 800 нафар киши мавсумий ишларга жалб қилинади. Янги заводимиз пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаяпти. Аҳамиятли томони, бу ерга ўрнатилган замонавий ускуналар пахта толасини сифатли қайта ишлаш баробарида, энергиятежамкор ҳамдир.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигига илмий ёндашиш доимий эътиборимизда бўлиши кераклиги, бусиз юқори ҳосилдорликка эришишнинг иложи йўқлиги, шу жиҳатдан корхонамиз томонидан илмий муассасалар билан ҳамкорликдаги ишларимизни қўллаб-қувватлаш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Президентимизга “Бек кластер” корхонамизда истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтдик. Хусусан, кластер қошида давлат хусусий шериклиги асосида коллеж очиш режалаштирилган. Бу ерда кластерга қарашли корхоналар учун малакали мутахассислар тайёрланади.

Ўйлаймизки, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифидан сўнг юзлаб лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилади, аҳолимиз турмуш тарзи тез суръатларда ўзгаришига олиб келади. Биз тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодиётини янада юқори босқичга олиб чиқишда бор кучимизни сафарбар этамиз.


  • Кўрилди
    1312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах вилояти Автомобил йўллари бошқармаси БПТ раиси Исроилова Рисолат2018-05-08 17:12:01

Бизнинг мамлакат жаннатмакон жойдир. Бу юртга келишни орзу қиладиганлар жуда кўплаб топилади. Шунинг учун Президентимиз айтганларидек туризмни янада ривожлантиришимиз керак деб ўйлайман


Турдибоева Мафтуна Ғаллаорол туман Кенгаши ЎзЛиДеП аъзоси 2018-05-08 17:04:22

Туристик Жойларни ривожлантириш ҳар бир ташкилот рахбарларнинг асосий бурчи хисобланиш керак.


Санжар Каримов2018-05-08 13:55:36

Айни вақтда Туркияда ўзбек ёшлари делегацияси ташрифи давом этмоқда. ушбу ташрифдан юқори натижалар кутиб қоламиз.


А.Бабажанова-Конликул тумани аппарат рахбари2018-05-08 09:49:15

Президентимиз томанидан қушни давлатлар билан дўстлик алоҳаларни йўлга қуйилгани мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича янги гояларни илгари сурмоқда. Бизнинг туманимизда ҳам УзЛиДеП депутатлари ҳамда фаоллари ташаббуси билан янги меҳмонхона барпо этилмоқда. Ушбу меҳмонхона композициясига қорақалпоқ «қора уй»лари, арава билан янгиша безак берилганлиги билан ҳайратлантиради. «Буюк ипак йўли»дан ўтган карвонларни эслатувчи туянинг мехмонхона қошида боқилиши эса композицияни янада жонлантиради. Жаннатмакон юртимизда тарихий обидалар, зиёратгохлар жуда куп. Кушни давлатлар билан ҳамкорликлар Ватанимизни иқтисодий ривожланишига, боболаримизнинг қолдирган бой меросларини жахонга танитишга ҳисса қушади.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-07 19:33:32

Туризмни самарали ривожлантириш иқтисодиётнинг муҳим бир босқичга кўтариб, мамлакатимиз салоҳиятини юксалтиради.


Абдубанноб Маҳкамов2018-05-07 12:44:09

Марғилон асл ҳунармандлар шаҳри. Аждодларимиздан мерос тўқимачилик услублари ҳудди шу заминда асл ҳолича сақланиб қолган. Шаҳарнинг бой тарихи, маданияти, меъморий ёдгорликлари ҳамда ноёб анъаналарини бутун жаҳонга танитишда давом этмоқдалар. Миллийлик ва замонавийликнинг ўзаро мутаносиб уйғунлиги асосида ажабтовур гўзаллик яратилаяпди.


Р.Анқаев O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-05-04 18:13:18

Ўзбекистон Туркия давлатларининг икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари икки давлат учун бирдек кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Бизга маълумки Туркия туризм соҳасида жаҳонда етакчи ўринларда туради. Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида имзоланган хужжатлар икки давлатнинг туризм тажрибасини алмашишига ишонаман.


бобоев Рўзимурод Арнасой тумани Ободонлаштириш БПТ раиси2018-05-04 17:57:16

Призидентимиз туризм сохасида жуда катта олам шумул янгиликлар ва қарорлар қабул қилди,Шу боис юртимизга кундан кунга туристлар,зиёратчилар сони ортиб бормоқда.


Арслонбек Усманов Жиззах вилояти 2018-05-04 15:30:53

Туризмни ривожлантириш бугунги кундаги энг фойдали сохалардан бири хисобланади. Туристларнинг Ўзбекистонга келиши маблағ олиб келишидан ташқари бизнинг буюк тарихимиздан хам хабардор бўлади, бизнинг ота боболаримиз нималарга қодир бўлганлигини гувохи бўлади. Бу сохани ривожлантириш учун юртимизда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-05-04 13:35:15

ЎзЛиДеПдан сайланган Риштон туман кенгаш депутатлари Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасида кечган музокаралар ва улар асосида қабул қилинган ҳужжатларни ҳаётга самарали татбиқ этиш ва юртимизни бутун жаҳонга танитишга ҳамда дунё давлатлари сайёҳлари учун Ўзбекистоннни энг севимли туристик йўналишлардан бирига айланишига муносиб ҳисса қўшамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+