“Ҳумо арена” — аср кошонаси

04.04.2019, 11:35

Байрамларнинг шукуҳи, оҳанрабоси ўзгача бўлади. Айниқса, Наврўзи оламнинг бизнинг ўлкамизга ташрифи бутунлай бошқача руҳ, кайфият бағишлайди. Йилбоши арафасида юртимизнинг барча гўшалари байрамона либосга бурканяпти. Шу маънода пойтахтимиз марказида, яна бир муҳташам кошона — “Ҳумо арена” замонавий муз саройи­нинг жуда қисқа фурсатда бунёд этилиб, фойдаланишга топширилгани, муболағасиз айтиш мумкин, мамлакатимиз тарихида унутилмас воқеага айланди.

Тўғри, дунёда муз саройлари кўп, лекин улар орасида ўзининг мураккаб ва мукаммал лойиҳаси билан бутунлай ажралиб тургувчи иншоотлар кам. Эътиборли жиҳати, асримизнинг яна бир гўзал ва энг сўнгги замонавий услубларда қад кўтарган бу спорт саройи дунёнинг ўндан ортиқ фирма ва компаниялари иштирокида қурилди.

Энди тасаввур қилинг, агар бундан кўп эмас, беш-ўн йилгина аввал ҳам Тошкентнинг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишган шу чорраҳада ана шундай залворли иншоот бунёд бўлади, деса ишонармидик. Албатта, йўқ. Бугун эса кейинги икки йилдан кўпроқ муддат оралиғида рўй берган тарихий ўзгаришлар меваси сифатида эътироф этилаётган бунёдкорликлар қаторида “Ҳумо арена”нинг ҳам борлиги ҳар бир ватандошимизни руҳлантиради. 

 Ушбу мажмуа ҳақидаги маълумотга назар ташлайлик: иншоот икки қисмдан иборат бўлиб, унда асосий ва машқ муз ареналари жойлашган. Умумий майдони 82 минг 250 квадрат метрдан иборат 6 қаватли саройнинг энг баланд нуқтаси 40 метр. Мобиль ўриндиқлар билан жиҳозланган иншоотда хоккей мусобақаларини 12 ярим минг, бошқа спорт беллашувларини 14 минг, концерт ва кўнгилли дам олиш дастурларини эса ўн минг томошабин кузатади. Бундан ташқари, мазкур масканда яна ўнлаб спорт турлари бўйича ҳам баҳслар, умумхалқ байрамлари, кўргазма ва форумлар ўтказиш мумкин.

Ўзига хос рамзий ном ва улкан имкониятга эга бўлмиш бу бетакрор спорт комплексининг тантанали очилиш маросимидаги нутқида Президентимиз бежиз ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаёқ Тошкентда “Юбилейний” муз спорти саройи, “Бинокор” хоккей жамоаси, Тошкент вилоятида тоғ-чанғи трассаси мавжуд бўлганига тўхталмади. Негаки, исталган спорт тури биз учун бегона эмас, аксинча, бизнинг халқимиз қонида азалдан спортсеварлик, жасурлик ва ўктамликка интилиш, меҳр-муҳаббат бор. Демак, бу каби шарафли анъаналар изчил давом этаверади. Таъбир жоиз бўлса, муҳтарам юртбошимиз алоҳида таъкидлаб ўтганидек, “Ҳумо арена” “Ўзбекистон спорти тарихида янги босқични бошлаб беради”.


  • Кўрилди
    1697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Оразбай Тулепов Нукус туман Кенгаши раиси 2018-05-15 13:06:12

Президентимизнинг чиқараётган қарорлари партиямиз электоратлари учун катта хизмат қилади. Қарор ушбу соҳани янада ривожантириши, малакали мутахасисларни таёрлаши, янги саъноат корхоналарининг жойларда ишга тушиши демакдир


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-09 12:44:46

“Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши мамлакатимизда ушбу соҳанинг янада ривожланишига хизмат қилади. Бугунги кунда юртимизда чорвочилик соҳаси ривожланиб бориши билан бир қаторда соҳани хомашёси бўлган махсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасида фойдаланилмаган имкониятлар жуда кўп. Эндиликда ушбу қарор асосида соҳани янада ривожантириш, малакали мутахасисларни таёрлаш, янги саъноат корхоналарини барпо этиш борасида кенг имкониятлар яратилди.


Астонов Қобил Насриддинович O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарати раҳбари в.б2018-05-09 10:32:05

Президентимизнинг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги кунинг долзарб қарорларидан бири деб ўйлайман. Бугунги кунда ушбу соҳани ривожлантириш, етук мутахассислар тайёрлаш, ривожлантиришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Қолаверса, чарм махсулотлари инсон соғлиги учун ҳам катта аҳамиятга эга.


Ибодуллаева Дилфуза-Навбаҳор тумани2018-05-09 09:04:12

Ёш тадбиркор бўлганлигим сабабли ҳар гал тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун чиқарилаётган қарорлардан хурсанд бўламан. Шу юрт фарзанди бўлганлигимдан чексиз мамнунман.


О.Атақулов-Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари 2018-05-09 07:59:07

Мазкур қарор тадбиркорнинг иш фаолиятини унумдорлигини ошириш билан бир қаторда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини кафолатлайди.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-08 18:19:39

Президентимизнинг 2018 йил 3 майда қабул қилинган “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожига катта ҳизмат қилади. Тадбиркорларимизга ҳам улкан имкониятлар эшигини очади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+