Узумчилик йўналишида бутун салоҳиятимизни тўлиқ ишга солишимиз зарур

08.07.2021, 16:58

Барно Мирзамова
Барно Мирзамова

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Кейинги йилларда аграр соҳанинг бошқа йўналишлари каби юртимизда узумчилик ҳам яхши ривожланди. Янги токзорлар барпо қилинди, дарахтларга ишлов бериш, суғоришда янги технологиялар жорий қилинди. Мазкур тармоққа масъул янги идоралар, муассасалар фаолияти йўлга қўйилди. 900 минг юртдошимиз узумчиликда доимий ва мавсумий иш билан бандлиги ҳам бу йўналиш кўламидан дарак бермоқда. Шунга яраша салмоқли муваффақиятлар қўлга киритиляпти, ҳосилдорлик тобора ортиб боряпти.  Бироқ ютуқларга маҳлиё бўлиб қолиш, хотиржамликка берилиш ярамайди. Айниқса, узумчиликда бор имкониятлардан тўла фойдаланиляпти, деб бўлмайди.

Кеча Президентимиз раислигида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 Қайд этилганидек, ўтказилган таҳлиллар бу соҳага катта эътибор қаратиш, кўплаб масалаларни ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунончи, айрим ҳудудларда йирик токзорлар майдони сўнгги тўрт йилда 7 минг гектарга камайган. Тармоқда селекция ишлари деярли йўқ, ҳалигача 40-50 йил аввал яратилган узум навлари экиляпти. Кўчат етиштириш илмига ва технологиясига амал қилинмайди, кўчат касалликлари билан олимлар ҳам, ишлаб чиқарувчилар ҳам шуғулланмайди. Шу боис ҳосилдорлик ҳам пасайиб, касаллик эса кун сайин кўпайиб бормоқда.

Йиғилишда узумчиликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган асосий муаммолар бирма-бир тилга олинди ва уларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар белгиланди.

Жумладан, тоғолди туманларида йирик узумчилик плантацияларини ташкил этилади.  Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги 44 та туманда янги экспортбоп узум плантациялари барпо қилинади. Илмий муассасалар тасарруфидаги ерларда сертификатланган узум кўчатлари етиштириш йўлга қўйилади. Узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш учун виночилик кластерлари бунёд этилади.

 Мажлисда, шунингдек, мазкур тармоқни ривожлантириш билан боғлиқ ишларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.  

Мухтасар айтганда, узумчилик тармоғига жиддий эътибор қаратилиб, тизимли ислоҳ қилинаётгани юртимиз аҳолисининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ўзига хос омил бўлади.


  • Кўрилди
    1457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтиёр Исмоилов O‘zLiDeP Ғиждувон туман ижрочи котиби2018-06-27 15:00:16

Фармацевтика сохасини тубдан ислох килиш буйича чикарилган керакли қарор деб ҳисоблаймиз. Дори воситаларини нархи назоратга олинса яхши иш бўлар эди.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-25 10:18:58

Президентимизнинг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштирилишини таъминлайди.


Т.Жумаев Когон шаҳар Кенгаши раис ўринбосари2018-06-25 08:44:50

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилишини содалаштирилгани бу жуда яхши бўлди. Эндиликда олиб кириладиган дори-дармон воситалари тезкорликда ўз мижозларига етиб боради. Шу билан биргаликда юртимизга четдан кириб келадиган биологик актив қўшимчалар масаласига ҳам эътибор қаратилса эди мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки уларга тиббиётимиз қандай таъриф беради, улар дори воситалари сифатида рўйхатдан ўтадими ёки қўшимча сифатидами ва уларнинг одам организимига ҳақиқий таъсир тўғрисида тиббий экспертлармиз томонидан аниқ таъриф берилмаган.


Даврон Темиров-O'zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-23 15:21:18

Жуда кўплаб ҳужжатлар қабул қилинишига қарамай,дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ҳаддан ташқари мураккаблигича қолмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони бу соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этилишида асос бўлади.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-06-22 23:56:54

Хар бир сохада булганидек фармацефтика да хам купгина ислохатлар амалга оширилаяпти.Бунинг замирида халкимиз маънфати юртимиз равнаки ётибти.Бу каби замон талабига мос фармонларни жуда мамнуният билан карши оламиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 22:18:56

фармацевтика сохасини тубдан ислох килиш буй нча чикарилган катор фармон ва карорлар,Давлатимиз рахбарининг бу сохага булган алохида этиборларидандир.


Xudayberdieva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-22 15:50:59

Ushbu farmonning qabul qilinishi aholi uchun zarur bo‘lgan dori-darmon vositalari bilan aholini o‘z vaqtida ta‘ninlashga hamda sifatsiz va qalbaki dori vositalarini sotilishini oldini olishga yordam beradi.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-22 11:09:39

“Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони юртимизда тиббиёт, хусусан фармацевтика тармоғига жиддий эътибор, мазкур фармон амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштириш имконини беради ва халқимиз фаровонлигига хизмат килади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+