Яқинлашаётган улкан сиёсий имтиҳонга пухта тайёрланяпмиз

23.08.2021, 10:46

Гавҳарой Тўхтасинова
Гавҳарой Тўхтасинова

O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши депутати

Мамлакатимиз улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибди. Зеро, республикамизда Президент – мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилиши, Конституция ва қонунларга қатъий риоя этилиши, давлат мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши ҳамда халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини, юртимиз изчил тараққиётини таъминлайдиган бошқа кўплаб ўта муҳим ишлар учун масъул шахс ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сайлов жараёнларининг халқчил, қонуний, адолатли ўтишида барчамиздан, айниқса, сиёсий партиялар вакилларидан юксак масъулият талаб этилмоқда.

Қайд этиш зарурки, кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши натижасида жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг  жадал ривожланиши кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш, сиёсий партияларга уюшиш каби конституциявий ҳуқуқлари эмин-эркин таъминланмоқда. Кейинги йилларда демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлаштирилиши жараёни фуқароларнинг сиёсий фаоллиги сезиларли даражада ошиши, мамлакат ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни ва ролини кучайишига ижобий туртки беряпти.

Сайловлар ҳар қандай демократик жамиятда кенг қамровли ислоҳотларнинг амалий натижаси, фуқароларни давлат ва жамият ишларини бошқаришга фаол жалб қилишнинг энг муҳим шаклларидан бири сифатида қаралади. Айни пайтда Ўзбекистонда сайлов тизими ва сайлов ҳуқуқи демократик мезонларга асосланган бўлиб, у ҳар биримизга ўз ҳуқуқ ва манфаатларимизни тўлиқ ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни яратиб беради. Бошқалар қатори биз ҳам фаолиятимиз давомида бунга қайта-қайта ишонч ҳосил қиляпмиз. Зеро, биз – O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши ходимлари ва фаоллари яқинлашаётган сиёсий имтиҳонга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Шу кунларда Сайлов кодексининг тегишли моддалари ҳамда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига асосан партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш билан ҳам шуғулланяпмиз. Имзо тўплаш ишларига жалб қилинган фаолларимизга мазкур жараённи белгиланган тартиб-қоидаларга тўла риоя этган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Мазкур муҳим тадбирга ходимларимиз, кенгашимиз аъзоларидан ташқари бошланғич партия ташкилотлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, волонтёрлар ва партиянинг бошқа фаоллари жалб қилинди. Сайловчилар имзосини тўплаш турли шаклдаги сайловолди тадбирларимизда, шунингдек, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар, савдо нуқталари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу жараёнда вакилларимиз томонидан имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар сайловчиларга аниқ-равшан тушунтирилмоқда. Сайловчиларни мажбур қилиш ва уларни  оғдириб олиш ҳолатларига йўл қўйилмаяпти. Имзо тўплаётган фаолларимиз сайловчиларнинг Президент сайлови, партия фаолиятига доир саволларига тўлиқ жавоб қайтараётгани, O'zLiDeP дастурий ғояларини қизғин тарғиб қилаётгани ҳам эътиборга молик. 

Шунинг баробарида партия туман кенгаши таркибидаги БПТларнинг умумий йиғилишлари деярли поёнига етди. Бу тадбирларда туман конференциясига делегатлар сайлаш кун тартибидаги асосий масала сифатида атрофлича муҳокама қилиняпти. “Кимларни делегатликка сайлаяпмиз?”, “Нима учун айнан шу кишиларга ишонч билдираяпмиз?”, деган саволлар ўртага қўйиляпти.  Партия аъзолари томонидан сайланган вакил ўз навбатида шаҳар конференциясига делегатлар сайлайди. Шунингдек, делегат нафақат сайлайди, балки ўзи ҳам тилга олинган партия раҳбар органларига сайланиши ҳам мумкин.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида туман Кенгашимиз томонидан ўтказилувчи  оммавий тадбирга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Унда парламент қуйи палатасидаги депутатларимиз, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, таниқли тадбиркор ва фермерлар, санъат, адабиёт, спорт, маданият соҳалари намояндалари иштирок этадилар.  Тадбирда замонавий ва миллий, анъанавий ва ноанъанавий услубларни уйғунлаштирамиз. Жумладан, карнай-сурнай садолари ҳам, синтезатор  орқали эса урфга кирган оҳанглар ҳам янграйди. Партия мақсадлари акс этган плакатлар, транспарантлардан кенг фойдаланамиз. Янги ислоҳотлар, уларнинг самаралари  тўғрисидаги роликларни намойиш этамиз.       

Хулоса тариқасида шуни айтишни истардимки, жамиятнинг тараққиётга эришганини кўрсатувчи мезонлардан бири – муҳим, миллионлаб инсонлар ҳаётига дахлдор қарорларни кўпчилик бўлиб қабул қилишдир. Яъни, қарорлар қабул қилишда якка шахслар ёхуд жамиятнинг баъзи гуруҳлари эмас, балки ҳамма бевосита ёки билвосита иштирок этади. Кўпчиликнинг хоҳиш-иродаси амалга ошади. Ана шу омилни рўёбга чиқарувчи воситалардан бири сайловдир. Биз сайлов ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа жиҳатлардан мукаммал ташкил қилинишига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. 


  • Кўрилди
    1882
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-27 12:37:35

Президентимизнинг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ОИВ-инфекциясини ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, уларни стационарда даволаш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.


Бегматова Зухра Сирдарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор2018-06-27 08:48:09

Президентимиз томонидан қабул қилинаётган барча қарорларнинг заминида инсон қадр-қиммати, саломатлиги ётади. Бу қарор ҳам айнан шундай. Партиямиз олдига ушбу қарор жудда катта ёндошувни, масъулятни юкламоқда. Хар қандай қарор ижросини таъминлашда хар бир фуқаро, партия вакллари бирдек масъул бўлишимиз зарурдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+