Халқимизнинг одил судловга бўлган ишончи мустаҳкамланади(ми?)

06.12.2022, 18:28

Сардор Ғиёсов
Сардор Ғиёсов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Фракциямиз йиғилишида Олий суд томонидан киритилган “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдик. Бу қонун лойиҳасида белгиланган нормалар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институтини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан эътиборимни тортди.

Маълумки, амалиётда суд қарорларининг асослилиги устидан шикоят қилиш механизми мавжуд. Яъни, суд қарорлари кучга киришига қадар унинг устидан апелляция тартибида, қонуний кучга кириб бўлган суд қарори устидан эса кассация тартибида шикоят қилиш мумкин.

Бугун биз муҳокама қилган қонун лойиҳасидаги асосий янгилик шуки, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд қарорларини “тафтиш тартиби”да ҳам кўриш институти шакллантирилиши кўзда тутилмоқда.

Шу ўринда амалдаги қайси ҳолат ёки вазият Жиноят процессуал кодексимизга ўзгартириш киритиш заруратини юзага келтиргани бўйича ташаббускорлар берган тушунтиришга тўхталсам.

Кўпчилигимиз яхши биламиз, бугунги кунда кассация инстанциясидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати Олий судга берилган.

Маълумотларга қараганда, 2020 йилда Олий суд томонидан 1291 та иш кўриб чиқилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 7 560 тани ташкил қилган. 2022 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 3 441 тага етган. Демак, бу рақамлар Олий судда кўрилаётган ва бундан кейин ҳам кўриладиган ишлар сони бир неча баробар ошишини англатади.

Қонун ташаббускорлари таъкидлаганидек, олий судда иш ҳажми кескин ошиши судьяларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатишидан ташқари фуқаролар олис ҳудудлардан ортиқча вақт ва харажат сарфлаб, Олий судга келишга мажбур бўлаётгани ҳамда айрим ҳолларда ишларни кўриш муддатлари бузилишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Олий суд томонидан киритилган қонун лойиҳасида қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколатини вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказиш таклиф этилаяпти.

Эътиборлиси, биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳукмлари ва ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанция судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан билдирилган шикоятлар ёки протестлар бўйича ишларни кўриб, ҳукм, ажрим ёки қарор чиқариш ваколатига эга бўладиган янги Тафтиш инстанцияси суди шакллантирилиши назарда тутилаяпти.

Фракциямизда кўплаб савол ва баҳс-мунозараларни юзага келтирган мазкур қонун лойиҳаси ташаббускорларига концептуал бир неча саволим бор?

Амалдаги тартибга кўра, Олий судда кўрилаётган кассация ишларининг муддати узайиб кетаётгани шундоқ ҳам қанча минглаб одамларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Таклиф этилаётган янги тартибга кўра бир жиноят иши биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияларида бир мартадан кўрилар экан ёки тафтиш тартибида уч марта кўрилиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳолда халқимизнинг эътирози қанчалик камайиши мумкин? Бир ишнинг бир неча инстанциялар томонидан қайта -қайта кўрилиши билан адолатли суд қарори қабул қилинишига кафолат борми?

Хуллас, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилса, Олий суд вакилларига берадиган саволларим талайгина.

Асосий мақсад, ваколат ёки масъулиятни кимдандир олиб, бошқасига ўтказиш эмас, халқимизнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш бўлмоғи лозим.


  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Донияров Олим -Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши2018-07-16 17:56:02

Халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олишга хар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.


Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-07-08 19:16:45

Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва Харакатлар стратегиси дастури доирасида , мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўли, ҳалқимизнинг давлатчилик тарихи, миллий диний қадриятлари ҳамда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган мамлакатимизнинг ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўли барча ютуқларимизнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳалқимиз юртбошимиз рахбарлигида олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли минг йилларга таътигулик улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкинлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турганлиги сабаб ,ҳаммамиз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.


З.Аслонова, Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари 2018-07-03 13:10:01

Ватанимизда, вилоятимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бизнинг юрагимизни фахр ва ифтихор туйғуси билан тўлдиради. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарорининг қабул қилиниши юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг замирида мустақиллик турганини ва бу байрамни ҳар бир ўзбекистон фуқароси муносиб кутиб олишда ўз ҳиссасини қўшиб, ватан тақдирига даҳлдорлигини утнутмаслиги керак.


Мулкижахон Бобоева косон туман келажак депутатлари гурухи азоси2018-07-03 10:58:07

неча йиллар мобайнида қилинган мехнатлар натижасини биз ёшлар кўряпмиз шунча мехнатнинг оқланишига биз ёшлар хам ўз хиссамизни қушишимиз хамда бизга берилган имкониятларни қолаверса мустақиллигимиз бардавомлигини хамиша таминлашимиз керак бу йўлда барча ёшларга зафарлар тилайман, мустақиллигимиз абадий бўлсин.


Миришкор туман савдо МЧЖ қошидаги БПТ раиси Қўлдошова Муқумтош2018-07-02 18:38:03

Бу йилги мустақиллик байрами ҳар йилгидан ўз гача бўлишига шубҳа йўқ чунки “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида нишонланиши белгиланган байрам юртдошларимизга ўзгача қувонч олиб келишига ишонаман бунда муҳтарам юрт бошимизнинг хизматлари беқиёс


Эгамбердиев Шухратжон Орзикулович- O`zLiDeP Миришкор тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-07-02 17:08:33

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида мустақиллик байрамини нишонлаши биз партия ҳодимларининг кучига - янгича куч, ғайратига - ғайрат қўшмоқда


Ғафуров Ўктам Ҳалқ депутатлари Қашқадарё вилоят Косон туман Кенгаши депутати 2018-07-02 17:03:22

Бу йилги байрамни давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида нишонлаш белгиланди Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз, Мустақиллигимиз абадий ва бардавом бўлишида ўз хиссамизни қўшамиз ва байрамни кўтаринки кайфиятда утказайлик.


Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-06-30 14:57:19

Умуман олганда, мустақиллик бизга бугунгидек эркин ва бахтли яшаш имконини туҳфа этди. Ана шундай бир шароитда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, барчамиз бирдек масулмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+