Энг биринчи аъзоларданман

07.12.2022, 11:27

Хуршидахон Халилова
Хуршидахон Халилова

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Партия ташкил топишининг илк кунлариданоқ сафда бўлганим боис ўтаётган йиллар шиддатида кеча ва бугунни ёрқинроқ сарҳисоб эта оламан ҳамда мамнун бўламан. Тўғри, бу маррага етиб келиш машаққатли кечди.

 Айни вақтда қай гўшага, қай масканга бормайлик, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга тўғри келади. Халқ дарди билан яшашни, инсон манфаатлари ҳимоясига бел боғлашни ўргатди партия аслида. Бугун аҳоли хоҳ коммунал, ижтимоий бўлсин, хоҳ иқтисодий ва ҳатто оилавий муаммолари ечимини ҳам партияга, унинг депутатларига ишонаётганига фаолиятимиз давомида гувоҳи бўляпмиз. Партия энг чекка манзилларга ҳам кириб бораётгани бор гап.

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши замон билан ҳамнафас бўлиш, ишбилармонлик муҳитининг янги йўналишларида жонбозлик кўрсатиш, айни кунга қадар эришилаётган ютуқ ва камчиликларни сарҳисоб қилишга интилмоқда. Етакчи сиёсий куч сифатида вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллади. Андижонда бозор инфратузилмасини шакллантириш, ишбилармонларга қулай муҳит яратиш, уларнинг оғриқли нуқталарига малҳам бўлиш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш сингари долзарб ва эзгу ишларни олиб бормоқда. Лойиҳалар асосида кенгаш бўлимлари самарали фаолият юритиб, салоҳиятли, кенг дунёқарашга, чуқур билимга эга кадрларни ҳам кашф этмоқдаки, улар бугун мутасадди ташкилотларда сиёсий нуфузини ошириш йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар. Аҳоли муаммоларини ҳал этиш машаққатли вазифа. Бу йўналишда депутатлар билан елкама-елка меҳнат қиляпмиз. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги 167 нафар, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 6 нафар куюнчак депутатларимиз кўмаги билан аксарият мурожаатларга ижобий ечим топяпмиз.


  • Кўрилди
    65
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-07-03 12:28:58

Божхона тизимида жорий этиладиган янги тизим тадбиркорларимиз учун енгилликлар яратиб қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-03 10:04:47

Bojxona tizimida bulayotgan o'zgarashlar eksporter tadbirkorlarimiz uchun engilliklar yaratadi deb ishonch bildirib qolamiz.


Олимжон Мовланов - Қашқадарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-07-02 18:12:04

“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати орқали эндиликда тадбиркорларимизга янада кенг имкониятлар бериши шубҳасиздир. Экспортни тубдан ошириш бугунги иқтисодиётимизнинг бош омили ҳисобланади. Божхона тизимида жорий этиладиган янги тизим ўйлайманки тадбиркорларимизни мамнун этади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+