Алоқаларни кенгайтириш учун муҳим платформа

07.12.2022, 11:34

Шахноза Холмахаматова
Шахноза Холмахаматова

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси доирасида МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеяси йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.
 
Юқори даражадаги тайёргарлик билан ташкил қилинган мазкур Ҳамдўстлик давлатлари ёш парламентарийларининг навбатдаги йиғилиши делегация аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
 
Сабаби мажлисда “NEET ёшлари” – 15-24 ёшдаги ишламаётган, ўқимаётган ва касб-ҳунар таълимидан ўтмаётган ёшлар муаммосини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бугунги кунда ёшларнинг меҳнат бозорида дуч келаётган муаммолари муҳокама қилинди.

Ҳозирда бутун дунёда ҳам ёшларнинг ишсизлиги, иқтисодий фаоллигининг пастлиги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти таснифида “НЕЕТ ёшлари” ишсиз ва иқтисодий фаол бўлмаган ёшларга бўлинади.

Шу боис, сессия доирасида турли сабабларга кўра ишсиз ва иқтисодий нофаол ёшлар муаммоларига МДҲ давлатлари қандай курашяпти, бу борада амалга оширилган давлат дастурлари, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар муҳокамалар марказида бўлди.

Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этган анжуман иштирокчиларига мамлакатимизнинг ҳозирги босқичда ёшлар парламентар тузилмаларини ривожлантириш борасидаги тажрибаси ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистонда маҳалла даражасида ҳар бир ёш билан ишлаш, кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш учун ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилгани делегация азоларининг эътиборини тортди.

Айниқса, юртимизда ёшларга таълим олиши, бандлигининг таъминланиши, тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун турли ижтимоий лойиҳалар ташкил қилинаётгани ва энг муҳими ушбу лойиҳалар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилаётгани меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

Ҳақиқатдан ҳам, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган муносбат тубдан ўзгарди. Қонун ижодкорлиги жараёнларига ёшларни кенг жалб қилиш, шу орқали ёшлар муаммолари ечими билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Ёшлар парламенти аъзолари доимий равишда ёшлар ичида юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни депуталар билан биргаликда ҳал этаётир.

Шунингдек, ёшлар парламентаризми фаол ривожланмоқда. Сенат ва Қонунчилик палатаси ҳузурида ёшлар парламентлари ташкил этилган ва изчил фаолият юритмоқда. Ёш қонунчилар ҳам ёшлар халқаро ҳамкорлигини фаол қўллаб-қувватламоқда – бу йўналишдаги навбатдаги қадам Ўзбекистонда МЁПАнинг сайёр сессиясини ўтказиш бўлди.

Умуман олганда, ҳамдўстлик давлатлари билан ёшлар масалалари борасида 8 масала кўриб чиқилди ва муҳим қарорлар қабул қилинди. Шубҳасиз, ёшлар муаммоларини бартараф қилиш борасидаги ҳалқаро доирадаги ҳамкорликлар ҳар бир МДҲ давлатлари учун манфаатли ва самарали бўлади.


  • Кўрилди
    977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Булоқбоши туман Кенгаши раиси Р.Носиров2018-07-16 15:55:33

Мухтарам Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тиббиётнинг бу йўналишида мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш,нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашдан иборатдир.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раиси Искандар Рўзиев2018-07-16 09:03:53

Тиббиётга кўрсатилаётган этибор ҳозирги кунда жуда юқори бўлияпти жумладан муҳтарам Президентимизнинг 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани аҳолининг саломотлиги учун яна бир қулай имконият эканлигининг этироф этиш жоиз


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-16 08:47:15

Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тиббиётнинг бу йўналишида мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш,нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилашдан иборатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+