Остона саммити минтақамиз тараққиётининг янги даврини бошлаб беради
17.03.2018, 18:07

Мехрож Файзилов
O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси
Сўнгги вақтларда Марказий Осиё мамлакатларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича сиёсий иродаси ва ўзаро интилиши туфайли ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари борасида ҳақиқатан ҳам улкан ўзгариш ва натижаларга эришилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда БМТ шаъфелигида халқаро конференция бўлиб ўтган эди, у Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш борасида амалий қадам бўлди. Ушбу конференция доирасида тизимли мулоқот асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш масалалари кўриб чиқилди, буни минтақамизнинг барча давлатлари қўллаб-қувватлади.
Куни кеча Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммит энг муҳим ташаббуснинг амалдаги ифодаси бўлиб, Марказий Осиё халқларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлиги замонавий тарихида янги саҳифа бўлди. Аслида Остонадаги саммитни халқаро ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари бўйича юқори даражадаги фикрлар алмашуви учун майдонча сифатида баҳолаш мумкин.
Партиямиз нуқтаи назарига кўра, Остонадаги учрашув бу минтақавий ҳамкорлик устуворликларининг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги дастлабки қадам. Минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида амал қилаётган эркин савдо тартибининг тўлақонли фаолият юритишини, чегараолди савдо, ишлаб чиқариш кооперациясини интенсив ривожлантиришни таъминлаш ҳамда мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги вазифалар муҳим аҳамият касб этади. Бу билан, Остонадаги саммитда қайд этилганидек, Марказий Осиё мамлакатлари ҳақиқатан улкан салоҳиятга эга энг йирик минтақавий бозорни шакллантиришлари мумкин.
Бу борада Тошкентда биринчи Минтақавий иқтисодий форумни ўтказиш бўйича ташаббус катта қизиқиш уйғотмоқда, у Марказий Осиё мамлакатлари бизнес-ҳамжамиятлари ва етакчи чет эл инвесторлари ўртасида аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун бевосита мулоқотни йўлга қўйиш имконини беради.
Жумладан, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ўзаро савдо айланмаси фақат 2017 йил якунлари бўйича 20 фоизга ўсиб, қарийб 3 миллиард долларга етди. Бунда ўзаро савдо хажмини беш миллиард долларгача етказишга манфаатдорлик мавжуд. Бундан ташқари, ушбу учрашув Марказий Осиё мамлакатларининг кучи умумий муаммоларни биргаликда ҳал этишга киришиш имкониятини яна бир бор кўрсатди. Хусусан, Марказий Осиё давлатларининг иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорлигини кенгайтириш минтақавий ялпи ички маҳсулотни яқин 10 йил мобайнида камида икки баробарга ўсишига олиб келиши мумкин.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Билдирилган фикрлар
А.Матчанов- O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари 2018-05-15 16:46:26
Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди.
Ш.Қутлумуратов-Тўрткўл туманидаги Тошкент МФЙ қошидаги БПТ раиси2018-05-15 16:07:05
ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади. Саммит якунларига кўра, Остона декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация ШҲТ давлатларинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашни ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.
Ойбек Хусанов Пахтачи туман Кенгаши депутати2018-05-11 07:22:23
Марказий Осиё мамлакатлари улкан салоҳиятга эга энг йирик минтақавий бозорни шакллантириш ва Марказий Осиё мамлакатларини умумий муаммоларни биргаликда ҳал этишга киришиш учун марказий осиё мамлакатлари биргаликда бир мақсад йўлида бирлашиш орқали эришиши мумкин.