Мақсад ўзимизни кўз-кўз қилиш эмас, балки...

25.04.2018, 10:27

Сардор Марипов
Сардор Марипов

O‘zLiDeP ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Нокамтарлик бўлсада, шуни алоҳида айтиб ўтишим керакки, танлов ҳақидаги хабар партиямиз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилингандан сўнг унга қизиқувчилар сони кескин кўпайиб кетди. Тинимсиз қўнғироқлар ва ёзишмалар орқали ёшларимиз нафақат танловга доир саволлар билан мурожаат қилишаяпти, балки бу борадаги таклифларини ҳам билдиришмоқда. Табиийки, уларнинг фаолиятимизга бефарқ эмаслиги бизни жудаям қувонтирмоқда.

Такрор бўлсада, танловнинг асосий шартларига тўхталиб ўтмоқчиман. Демак, танлов низомига мувофиқ, иштирокчилар ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари кўргазмаси асосида аниқланади. Кўрик-танлов совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига қаратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан республика бўйича ҳар бир йўналишдан 6 нафардан ғолиб деб топилган 
(1 та I-ўрин, 2 та II-ўрин ҳамда 3 та III-ўрин) жами 18 нафар ўқувчига кейинги ўқув йилида стипендия берилади. Шунингдек, ғолибларга O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Касб-ҳунар таълими марказининг “Ёш инновациячи” Республика кўрик-танловининг ғолиби дипломи топширилади.

Қолаверса,  кўрик-танловда фаол иштирок этган иштирокчилар “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам жорий этилган.

Ўрни келганда, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, коллеж ўқувчиларига стипендия бериб, шов-шув кўтариб, ўзимизни кўз-кўз қилишдан бутунлай йироқмиз. Мазкур кўрик-танлов Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий инновацион ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. Мақсадимиз 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли фаровонлигини тубдан ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш, жамият ва давлатни ҳар томонлама жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича белгиланган аниқ мақсадларни амалга оширишга ҳисса қўшишдан иборатдир. Зеро, ривожланишнинг инновацион моделига тўлиқ ўтмасдан туриб, мазкур мақсадларга эришишнинг иложи йўқ, албатта. Бунинг учун эса интеллектуал салоҳиятли, ахборот-технологиялари соҳасида пухта билимларни эгаллаган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни салоҳиятига таяниш лозим бўлади.

Бу борада ўзига хос мактаб яратган, давлатлар Сингапур ва Япония тажрибасига қарайдиган бўлсак, мазкур мамлакатлар иқтисодиёти ёш олимлар ва новаторлар интеллекти асосида қурилганини кўриш мумкин. Мамлакат кичик бир ғояни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Аксинча унга моддий ва манънавий рағбат беради.

Ана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кўрик-танловдан кўзланган мақсад имкон қадар ёшлар орасидан истеъдодли, умидли новаторларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.


  • Кўрилди
    2326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турғунова одинахон абдусаламовна вилоят ташкилий партиявий ишлар бўлими 2018-05-28 09:17:26

Партиянинг Андижон туман босқичида бевосита иштирок этиб,ёшларнинг янги ғоялари ва таклиф ва мулохазаларини туманда ташкил этилган Инновация маркази Кенгаши аъзолари билан мухокама этилди. Ёшларнинг барча инновацион ғоялари Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.


Турғунова одинахон абдусаламовна вилоят ташкилий партиявий ишлар бўлими 2018-05-28 09:17:26

Партиянинг Андижон туман босқичида бевосита иштирок этиб,ёшларнинг янги ғоялари ва таклиф ва мулохазаларини туманда ташкил этилган Инновация маркази Кенгаши аъзолари билан мухокама этилди. Ёшларнинг барча инновацион ғоялари Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.


АБдуқаюм Тўхтақулов-O'zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши раиси 2018-05-17 11:06:50

Энг аввало, ёш авлоднинг ижодий инновацион ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Ёшларимиз бундай танловларда иштирок этиб, ички ғояларини ва фикирларини эркин ифода этиб келмоқда.


Юлдаш Маткаримов-O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 17:00:19

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди.


А.Холиков- O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 15:41:46

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёш инновациячи» кўрик-танловини ташкил этилганлиги кўпчилик ёшларда инновацион гоя билан иштирок этиш умидини уйготди.


Мелибоев Рафиқжон "Рўзматжон ота"МЧЖ БПТ2018-05-15 09:21:28

Ёшларимиз бундай танловларда иштирок этиб, яшириниб ётган ички ғояларини айтолмай ётган фикирларини эркин ифода этиб келмоқда


Шерзодбек Рахманкулов Депутатлик бўлими2018-05-14 08:44:06

Я думаю, что если мы предоставим нашим молодым людям возможность создавать новые события в новом мире, это определит нашу будущую жизнь и процветание нашей страны.


Эркин Тоғаймуродов Пахтачи туман Кенгаши депутати2018-05-10 22:11:15

O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови тумандаги ёшларимизни яшиниб ётган ғояларини амалий ишлар орқали юзага чиқариш учун хизмат қилиб ёшларни янада янги ғоялар ва технологияларни амалга оширишга ундамоқда.


Машраб Казаков 2018-04-30 12:32:25

Пастдарғом туманида ўтказилган "Ёш инновациячи" кўрик танлови тумандаги иқтидорли йигит -қизлар ўртасида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.


А.Ўрмонова 2018-04-30 08:54:27

O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови тумандаги ёшларимизга катта имконият яратади десак муоболаға бўлмайди. Бу тадбирлар орқали ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тадбиркорликнинг афзалликлари ва қулайликлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, улар орасида тадбиркорлик ғоясини кенг оммалашишига эришиш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+