Пойтахтда куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади

20.06.2018, 15:34

Пойтахтда куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан пойтахтимизда соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини (кейинги ўринларда – жамоат тартибини таъминлаш кучлари) жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режими ташкил этиладиган бўлди.

Мақсад Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтида жамоат тартибини таъминлашдан иборат.

Қарорга биноан Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепцияси  эксперимент тариқасида жорий этилмоқда. Концепцияни амалга ошириш доирасида жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказларининг  фаолият юритиши амалиёти жорий этилади ва улар ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатиш ҳудудларига бириктирилади.

Мобиль марказларнинг асосий вазифалари:

– сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб бориш давомида жамоат тартибини таъминлаш кучлари ва жалб этилган давлат органлари бўлинмаларини назорат қилиш, бошқариш ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этишда ички ишлар бўлимларига кўмаклашиш;

– ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга жамоат тартибини таъминлаш кучларининг энг яқин патруль гуруҳи дарҳол етиб келишини таъминлаш орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича тезкор чора кўриш;

– жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва ҳаракатлантириш мақсадида, жумладан, ҳодиса содир бўлган жойга бевосита чиққан ҳолда мобиль штаб функцияларини бажариш;

– оммавий тадбирларни ўтказишда ва одамлар гавжум жойларда тезкор ва криминоген вазиятни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда бевосита кузатиш ҳамда визуал баҳолашни амалга ошириш;

– жамоат тартибини таъминлаш кучлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ва қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинган ҳолларда ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари жалб этилишини ташкил қилишга кўмаклашади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилади. Улар муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мудофаа ишлари бўйича туман бўлимига мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчилар, республика олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодлар, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган номзодлар орасидан шакллантирилади.

Умуман олганда, мазкур қарор дунёнинг йирик ва ривожланган мегаполисларига қаторига муносиб равишда кириб бораётган пойтахтимиз Тошкент шаҳрида содир этилаётган жиноятларни эрта аниқлаш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашга манзилли хизмат қилади. O‘zLiDeP ушбу вазифаларнинг амалга оширилишини ҳар бир фуқаронинг, қолаверса, бутун жамиятнинг иши, деб билади.

Нуриддин Сандибоев

Халқ депутатлари Яшнобод

туман Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Донияров Олим -Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши2018-06-22 17:24:23

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори пойтахтимиз Тошкент шаҳри жамоатчилиги хавфсизлигини таъминлашга муносиб хизмат қилади.

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:12:45

Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини бир овоздан қўллаб қувватлаймиз.Бу қарор халқимизнинг осайишталигини сақлашда муҳим қадамдир.

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:12:44

Зикрулло Шерматов O'zLiDeP Косон туман кенгаши раиси ўринбосари2018-06-21 10:06:41

Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жиноятчиликка қарши кураш ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқлашга қаратилган ҳалқимизнинг тинчлиги ва фаравонлиги ошишига хизмат қилади.

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:50:02

Go'zal poytaxtimizning osoyishtaligini ta'minlash uchun qilingan yana bir e'tiborga loyiq qaror.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+