O‘zLiDeP кузатувчиларининг баҳоси

12.06.2019, 14:28

O‘zLiDeP кузатувчиларининг баҳоси

Маълумки, жорий йилнинг 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари Президент сайловлари бўлиб ўтди. Унда Қосим-Жомарт Токаев мутлоқ кўпчилик овоз билан ғалаба қозонди. Бу Қозоғистон халқининг ўз йўлбошчисига бўлган ишончи, унинг мамлакатни барқарор ривожлантириш ва халқаро нуфузини оширишга қўшаётган ҳиссасига берган юксак баҳоси десак муболаға бўлмайди.

O‘zLiDeP қардош Қозоғистон бундан кейин ҳам ўз сиёсатини юритишни ҳамда муҳим ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотларни  ҳаётга тадбиқ этишни изчил давом эттиради, деб ҳисоблайди.

Маълумки, сайловларда халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши   муҳим демократик тамойиллардан бири саналади. Зеро кузатувчиларнинг иштироки сайловнинг очиқлигини таъминлайди. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига кўра, Ўзбекистон кузатувчиларидан иборат делегация Қозоғистонда бўлди. Делегация таркибида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б.Якубов ҳам кузатувчи сифатида иштирок этди.

O‘zLiDePнинг фикрича, Қозоғистон Республикасида Президент сайловларига  тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш ишлари юқори даражада  ташкил этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сайловлар ҳалоллик, очиқлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди. Бу эса Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев юритаёган сиёсатнинг  барқарорлиги ва изчиллигини  яна бир бор тасдиқлади.

***

Шунингдек, ташриф давомида  “Нур Отан” партияси котиби Фарход Куанганов билан учрашув ташкил этилди. Унда ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар самарасида сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин, дўстона алоқалар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилгани,  амалий  мазмун билан бойигани қайд этилди.

“Нур Отан” партияси вакиллари партия фаолиятиниг муҳим йўналишлари, хусусан, Қозоғистоннинг дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар  қаторига  киритиш, халқнинг юқори турмуш даражасини таъминлаш, фуқаролар меҳнати учун қулай шарт-шароит яратиш, қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий адолатни  кучайтириш, кичик ва ўрта  бизнесни  қўллаб-қувватлаш экани  баён қилинди.  

Учрашув чоғида O‘zLiDeP ва «Нур Отан»  Ўзбекистон ва Қозоғистон  тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва логистика соҳаларидаги етакчи корхоналар ўртасида кооперацияни ривожлантириш жараёнларига ёрдам бериши  лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, O‘zLiDeP  ва  «Нур Отан»  ўз  мамлакатларининг  етакчи сиёсий кучлари сифатида “халқ дипломатияси”нинг хусусан, ҳар икки мамлакат жамоатчилиги ва  халқаро ҳамжамиятни  амалга оширилаётган демократик ислоҳотлардан кенг хабардор қилиш мақсадида партиялараро  ҳамкорлик механизмларидан фойдаланишнинг муҳим каналларидан бири бўла оладилар.

Қолаверса, икки қардош ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш масалалари бўйича фикр алмашишни ташкиллаштириш ҳам шулар жумласидандир.

“Нур Отан”  вакиллари билан партия қурилиши, мамлакат раҳбарияти томонидан  қўйилган вазифаларни амалга оширишдаги унинг иштироки масалалари бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди. Бу ва бошқа масалалар  партиялар ўртасидаги  ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувда  ўз аксини топиши мумкинлиги эътироф этилди.

Бир сўз билан айтганда, учрашув конструктив ва самимий руҳда, ҳар икки партия вакилларининг яқин ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга мойиллиги кайфиятида бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    3149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+