Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади

28.06.2019, 16:53

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади

Бугунги айни глобаллашув замонида дунёда, ён-атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни чуқур идрок этиш, уларнинг туб моҳиятига етиб бориш учун аввало ҳар биримизда маънавий иммунитет асосида шаклланган мустақил фикр бўлиши давр талабидир. Сабаби, турли ғоя ва манфаатлар кураши тобора кучайиб бораётган ҳозирги вазиятда ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уриниш, турли сохта маълумотларни тарқатиш тобора авж олаяпти. Мана шундай шароитда оммавий ахборот воситаларининг роли ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.

Мамлакатимизда кейинги икки йилда ОАВ ривожи ҳамда медиа-соҳа ходимлари малакасини ошириш бўйича қилинаётган ишлар амалий ва натижадорлиги билан аҳамиятга лойиқдир. Шу маънода Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг қабул қилиниши  аввало соҳа ривожи  учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратибгина қолмай вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари фаолиятини янада жонлантиришга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки унда вазирлик ва идоралардаги ахборот хизмати вакилларининг малакасини ошириш бўйича аниқ ва манзилли ишларни амалга оширишга алоҳида уруғ берилган. Бу биринчи навбатда уларнинг соҳага доир замонавий билим ва малакаларини оширишга олиб келади. Малака ошириш курсларида таҳсил олган давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари кўтарилган масалага ташкилот номидан тўғри, холис ва асосли муносабат билдириш бўйича кўникмага эга бўлади. Бу эса норасмий, бирёқлама ва асосланмаган ахборотлар, турли кўринишдаги тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади. Пировардида, аҳолининг давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончи ортади.

Биламиз, қайси соҳа бўлмасин унинг ривожида халқаро тажриба муҳим ўринга эгадир. Бу тамойил ОАВга ҳам тегишли албатта. Чунки бугун замон шиддат билан ривожланаяпти. ОАВ соҳасига ҳам йилдан-йилга янги технологиялар, турли замонавий усуллар ва йўналишлар кириб келаяпти. Уларни ўрганиш эса ОАВ соҳасида хориж мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни талаб этади. Қарорда ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилгани эътиборга молик. Яъни унга кўра эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларини тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритиш назарда тутилмоқда. Ўзаро тажриба алмашиш эса журналистларнинг билим ва дунёқарашини янада кенгайтиради.

Умуман олганда, қарор билан оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратилаётганлиги давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига мамлакатимизда олиб борилаётган ҳаётий ва халқчил ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Элмурод ПАНЖИЕВ

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    1156
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Тўлқин Турдиев2019-07-01 10:21:00

Аввало, барча ҳамкасбларимизни-матбуот котибларини Юртбошимизнинг эътирофи билан самимий қутлайман! Раҳбаримиз Элмурод Панжиев Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори максимал даражада имкониятлар яратиши билан бирга катта масъулият юклашини таъкидламоқда. Шу боис давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимлари ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уринаётган, турли сохта маълумотларни тарқатиш билан шуғулланувчи "айрим қаламкашлардан" бир поғона устун бўлиши, бунинг учун ўз устида тиним билмай изланиши, айниқса, хорижий тиллар ва АКТ борасида етук малакага эга бўлиши лозимлигини уқтирмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+