Президентимизнинг Россияга бўлажак ташрифи ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади

08.09.2021, 15:40

Президентимизнинг Россияга бўлажак ташрифи ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади

Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига киришган илк кунларданоқ барча хорижий мамлакатлар ва жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлик очиқ, дўстона ва прагматик тамойилларга асосланган ва халқимиз  манфаатларидан келиб чиқилган ҳолда  олиб борилишини эълон қилганди. Бу мақсадлар амалда ўз ифодасини топмоқда.

Хусусан, Россия Федерацияси билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири. Мазкур давлат билан ҳамкорлигимиз тобора кенгаймоқда. Президентимизнинг 2017 йилда Россия Федерациясига ташрифи доирасида 16 миллиард долларлик ва 2018 йилда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида 25 миллиард доллар ҳажмдаги шартномалар имзолангани ўзаро муносабатлар ривожига кучли туртки берди. Масалан, 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 5,64 миллиард долларни ташкил этди, бу 2016 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Мамлакатимизда Россиянинг энг йирик сармоявий лойиҳалари амалга оширилаётир. AЭС қурилиши (11 миллиард доллар), “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони ўзлаштирилиши (5,2 млрд. доллар), “Газли” газни ер остида сақлаш иншоотида газни сақлаш ҳажмини кўпайтириш (250 миллион доллар), “Жел” конини ўзлаштириш (258 миллион доллар), Сирдарё ИЭС ва Фарҳод ГЭСларини модернизация қилиш (249,2 миллион доллар) шулар жумласидандир.  Хавфсизлик, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳам борган сайин қизғин тус оляпти.

Президентимизнинг Россияга бўлажак ташрифи ушбу икки икки давлат эришилган натижалар билан чегараланиб қолиш ниятида эмаслигини англатади.   Давлатлар раҳбарларининг учрашуви ижобий тенденцияларни янада мустаҳкамлаши, икки томонлама ҳамкорликнинг янги, истиқболли йўналишларини белгилаб беришига ишончимиз комил.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли, кўп қиррали ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш  аҳоли фаровонлигини ошириш, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омилига айланмоқда.

 Дилшод Шоумаров,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси раиси ўринбосари

  • Кўрилди
    1044
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+