O‘zLiDeP: Ҳаётбахш ғоялар ташаббускорига ишонч билдирамиз съезд делегатлари фикрларидан парчалар

10.09.2021, 14:38

O‘zLiDeP: Ҳаётбахш ғоялар ташаббускорига  ишонч билдирамиз съезд делегатлари фикрларидан парчалар

Фармон АМИНОВ, O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши раиси:

– Президентликка номзод  Шавкат Мирзиёевнинг партиядошларимиз учун ўзига хос дастуриламал вазифасини ўтовчи “Янги Ўзбекистон стратегияси” деб номланган маърузасини тинглаб, хаёлимдан тарих мулкига айланаётган беш йил ичида содир бўлган жуда  кўп ўзгариш ва воқеалар ўтди. Олайлик, Тошкентда ер ости метроси бор эди, тўғрими, яна йиллар ўтиб, ер усти метроси ҳам қурилади, деса, биров ишонармиди? Уч қаватли кўприк, салкам эллик қаватли бинолар қад кўтар япти, булар кўз олдимизда бўлаётган янгиликлар. Ёки оддий мисол, бизнинг Бухорода неча минг

лаб қад ростлаган ва айни пайтда қанчалаб оилалар кўчиб яшаётган кўп ва бир қаватли уй­жойлар­чи?! Буларнинг ҳаммаси, аввало, мамлакатда амалга оширилаётган изчил ва узоқни кўзлаб олиб борилаётган оқилона сиёсат меваси эмасми?! Бугун бизга тақдим этилган стратегияда ҳам кейинги беш йилликда режалаштирилаётган улкан ислоҳотлар ўз аксини топгани янада қувончлидир.

Содиқжон ТУРДИЕВ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, сенатор:

– Эсимда, 2013 йили шу партияга раис бўлиб келган маҳалим 130 мингдан кўпроқ аъзолари бор эди. Бугун эътироф этилганидек, мамлакат сиёсий майдонида етакчи сиёсий кучга айланган O‘zLiDeP аъзолари сони бир миллиондан ошганини эшитиб, қувониб кетдим. Албатта, бугун партиямиздан юксак мақом, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ном зоди кўрсатилаётган Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан рўёбга чиқаётган тарихий ўзгаришлар ўз­ўзидан, осонликча амалга ошиб қолгани йўқ. Катта меҳнат ва заҳмат туфайли шундай ёруғ кунларга етиб келдик. Шу маънода нуронийларимиз юртимизда уларга яратилган имкониятлар дунёнинг бошқа бирор давлатида мавжуд эмаслигини ҳар доим фахр билан тилга олишади. Бугунги кунда вилоят ва туман марказларида фахрийларимиз учун ажойиб масканлар барпо этилди. Ҳар гал қайси даврага борсак, отахон ва онахонлар Юртбошимизни алқашяпти, дуолар қилишяпти.

Мен атоқли сиёсат арбоби, фидойи инсон Шавкат Мирзиёев номзодини барча маслакдошларимиз ушбу сайловда қўллаб­қувватлашларига ишонаман!

Абатбай ДАНИЯРОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги  директори:

– Президентликка номзод ўз сайловолди маърузасида Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолининг яшаш шароити, экологик муҳити тўғрисида алоҳида тўхталгани боиси, биламан, у кишининг қорақалпоқ халқига бўлган меҳр­муҳаббати чексиз. Қачон бу ҳудудга борса, овулма­овул кезиб чиқади, оддий одамлар билан дилдан гаплашади. Асосийси, мавжуд муаммоларни ечишда яқиндан кўмак беряпти. Шунинг учун ҳам барча каксаю ёшларимиз бу инсонни ўзларининг энг яқин жигаридек, оға­инисидек ҳурмат қилади, қадрлайди.

Мавлуда ХЎЖАЕВА, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Аёллар маслалалари бўйича ўринбосари, парламент депутати:

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович  Мирзиёевнинг сайловолди дастурини чуқур ҳаяжон билан тингладик. Деярли барча соҳалар, айниқса, ижтимоий соҳа, хусусан, хотин­қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани биз аёлларни беҳад қувонтирди. Мамлакатимизда гендер тенг ликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Сенат раиси, элчи, туман ҳокими каби ўта масъулиятли лавозимлар бизларга ишониб топширилгани ҳам бежиз эмас. Ёки олайлик, Ўзбекис тон аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 2015 йилда 128­ўринда бўлган бўлса, 2020 йилда эса 37­ўринга кўтарилди. Партиямиз сафидаги аёллар сўнгги 5 йилда 50 фоизга ошиб, салкам 450 минг нафарни ташкил қилмоқда. Мен бир она сифатида, барчангизни куну тун ўзини аямасдан, халқимизга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилаётган, онага, аёлга бўлган эътибор ва эъзозни энг юқори даражага кўтарган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб­қувватлашга чақираман.

Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:

– 45 йилдан бери таълим соҳасида ишлаяпман. Кўп қийинчиликларни ҳам кўрдик. Масалан, яқин йилларда ётоқхоналар бўмбўш эди. Талабалар ўқишга қизиқмай қўйганди. Бугун, қаранг, талаб ошиб кетди, энди ётоқхонада жой йўқ. Олти аср муқаддам Мирзо Улуғбек бобомиз ўз илму маърифати, бунёдкорликлари билан миллатимиз обрўсини осмонга олиб чиққан бўлса, бугунга келиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини қўймоққа шайланган Шавкат Мирзиёев уни янада баланд кўтариш йўлида тинмай изланяпти, курашяпти. Бундан халқимиз бағоят миннатдор ва эртанги кунига ҳам ишончи мустаҳкам. Шу боис ҳам у киши бугунги маърузасида  “Инсон – жамият – давлат” тамойилига алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса халқимизни рози қилишдек шарафли вазифани амалга ошириш йўлида ўзига хос маёқ бўлади.

Ёдгор САЪДИЕВ, Ўзбекистон халқ артисти:

– Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг маърузасини эшитиб, таълим ва илмга алоҳида урғу берганликлари бежиз эмаслигига амин бўлдим. Негаки, ҳар доим у киши тинчлик, таълим, мактаб ҳақида тўлқинланиб сўзлайди ва амалда ҳам бу ҳақиқатлар ўз исботини топаётир. Яна бир хайрли ишларини айтмасам бўлмайди, (бир лаҳзалик жимлик ва таниқли актёр кўз ёшларини тиёлмади) Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида махсус фармон билан бир гуруҳ марҳум санъаткорларнинг халқ олдидаги шарафли хизматини муносиб равишда тақдирлади. Тасаввур қилинг, уларнинг  фарзандлари, неваралари, қариндош­уруғларининг қувончини сўз билан таърифлаб беролмайман.

Анна ДОБРИХ, Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари:

– Шавкат Миромонович  ташаббуси билан жуда қисқа муддат ичида биргина конвертация, валюта айирбошлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотни олайлик. Йиллаб одамлар бу масалада сарсон бўлиб юрарди. Ҳозир исталган банкка кириб, сўм оласизми, валюта айирбошлайсизми, бирор муаммо йўқ. Бўлар экан­ку! Ёки яқинда тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотни айтайлик. Мен ҳам тадбиркор сифатида бу учрашувда айтилган ва кўтарилган масалалар, уларнинг ечимларини кўриб руҳландим. Ишончимиз кундан кунга ортиб боряпти. Мен ҳам бошқа партиядошларим даъватига лаббай деб жавоб бераман ва муносиб номзодни ҳамиша қўллайман!

Норқобил ЖАЛИЛОВ, Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА,

“XXI asr” мухбирлари

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+