Ижтимоий соҳадаги ижобий ўзгаришлар келгусида ҳам давом этади

02.11.2021, 18:25

Ижтимоий соҳадаги ижобий ўзгаришлар келгусида ҳам давом этади

Кейинги беш йилда мамлакатимизда инсон омили олий қадрият даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Одамлар эртага эмас, бугун бахтли яшашни истайдилар”, деган тамойилни илгари суриши ва бу давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланишида ҳам айнан шу мазмун-моҳият мужассам.  Барчамиз кўриб-билиб турибмиз: мажбурий меҳнатга чек қўйилди,  аҳоли мурожаатлари билан ишловчи самарали тизим яратилди, одамларни  уй-жой билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар қилинди, талай қишлоқ ва маҳаллаларда яшаш шароити яхшиланди, ишсизлик камайтирилди, бир қанча соҳалар вакилларининг маоши оширилди... Ижобий ўзгаришларни яна узоқ санаш мумкин. Энг муҳими, Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича ҳеч қачон бўлмаган бундай кўламдор янгиланишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан ўтказилган йиғилишда билдирилган фикрлар  буни яна бир карра тасдиқлайди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Президентимиз бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш, шунингдек, муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун ҳам қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Қайд этиш зарурки, бу жуда оқилона таклиф. Мазкур соҳалар вакилларининг келажагимиз яратилишида тутган ўрни беқиёсдир.

Мажлисда бюджет тизимида молиявий назоратни кучайтириш масаласига  тўхталиб ўтилгани алоҳида эътиборга молик. Дарҳақиқат, маблағ ажратилиши билан иш битмайди. Унинг сарфланиши қаттиқ назоратга олиниши керак. Маблағларнинг мақсадли ишлатилиши синчковлик билан кузатиб борилишига биз – депутатлар ҳам ҳисса қўшишимиз даркор. Бунинг учун эса ваколат ва имкониятларимиз етарли.

Ботир Мардаев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+