Дарахт экиш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини фаолларимиз амалий ишлар билан қўллаб-қувватлайди

03.11.2021, 18:25

Дарахт экиш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини фаолларимиз амалий ишлар билан қўллаб-қувватлайди

Ҳаётимизда дарахтларнинг аҳамияти катта:  улар карбонат ангидридни  кислородга айлантириб беради, чанг-тўзонни камайтиради,  иссиқ кунда ҳароратни мўътадиллаштиради. Ўсимликлар ўзидан зарарли микробларни ўлдирувчи фитонцидлар ишлаб чиқариб, атрофнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди. Дарахтларнинг бошқа фойдали хусусиятлари,  афзалликлари жуда кўп. Бинобарин, Президентимизнинг экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтзорларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганини юртдошларимиз, жумладан, партиямиз фаоллари ҳам астойдил қўллаб-қувватлаяпти.    

Кеча  давлатимиз раҳбари раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

– Шунча йилларда “қоғозда” экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди. Бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтараяпмиз. Шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, табиатни асраш, яшил майдонларни кўпайтириш фақат айрим ташкилотлар эмас, балки  ҳамманинг юмушига айланиши зарур. Жумладан, партия ҳам ўз имкониятлари доирасида ана шу эзгу ишга ҳисса қўшишга қодир ва бу борада муайян ишларни албатта амалга оширади.      

Жамшид Жалолов,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+