Байрамингиз муборак бўлсин азиз ватандошлар!

14.01.2022, 10:24

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ватандошлар!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва ЎзЛиДеПнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Янги Ўзбекистонда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган олижаноб ғоя амалда ўз ифодасини топмоқда. Бугунги кунда Қуролли Кучларимиз халқ, жамият билан ҳар қачонгидан кўра ҳамжиҳат ва муштаракдир.

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлса, сарҳадларимиз дахлсизлиги таъминлансагина барча жабҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлади, буюк орзу-мақсадларимиз рўёбга чиқади. Шу маънода юртимиз посбонларининг масъулиятли хизматини ҳар қанча эътироф этсак, шарафласак арзийди.

Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратиш тарафдоримиз.

Азиз Ватан ҳимоячилари!

Сизларни бутун халқимиз кенг нишонлаётган шонли айём билан яна бир бор қутлаб, масъулиятли вазифаларни бажаришда куч-ғайрат, улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилаларига эса файз-барака, бахт-саодат тилаймиз.

Актам Хаитов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+