Ҳунарли фарзандлар ўз истиқболини белгилайди

20.06.2022, 14:17

Ҳунарли фарзандлар ўз истиқболини белгилайди

Фарзандларимизнинг ҳунарли бўлиши учун бугун мамлакатимизда барча қулайликлар яратиб берилмоқда. Мақсад – меҳнат бозорини малакали ва ўз соҳасини пухта биладиган профессионал таълимни биладиган кадрлар билан таъминлашга қаратилган. Мана биргина мисол бу йил 404 минг нафар йигит-қиз ўрта таълимни, 151 минг нафари эса профессионал таълимни битириб, меҳнат бозорига кириб келади.

Хўш, энди савол туғилади? Уларнинг меҳант шароитлари биалн қамраб олиш учун бизда потенциал етишадими? Бошқача айтганда улар учун иш ўринлари тайинми?

Бу масала Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 июнь куни аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши кенг муҳокама қилинди. Унда таъкидландики, мамлакатимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, қурилиш каби кўплаб соҳалар ривожланиб, янги-янги корхоналар очилмоқда. Уларни малакали ишчи ва мутахассислар билан таъминлаш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим йўналишлари ўзгартирилмоқда. Ҳудудларда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилиб, ёшларга касб ўргатилмоқда.

Масалан, биргина 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар зарурияти мавжуд. Лекин меҳнат бозорига кириб келган ёшларни тўғри йўналтириб, бандлигини таъминлаш – долзарб вазифа.

Президентимиз йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникум кутилган натижани бермаётганини, улардаги имкониятнинг атиги 40-50 фоизидан фойдаланилаётганини таъкидлаб, “Ишга марҳамат” мономарказлари бор-йўғи 10 фоиз ишсизларни қамраб олганини айтди.

Кўп коллеж ва техникумлардаги ўқув дастурлари замон талабига мос эмас, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди. Оқибатда иш берувчилар ходимларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.
Шу боис йиғилишда касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Яъни, 45 та коллеж Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Йиғилишда соҳадаги ижобий тажрибалар ҳам кўрсатиб ўтилди. Масалан, 57 та профессионал таълим муассасасида, Германия тажрибаси асосида, иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган. Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бермоқда: педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимлар олиб, қолган кунлари боғчаларда ишлаб, ойлик олмоқда.
Ёки яна бир мисол: Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги энергетика коллежида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси буюртмаси асосида ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган. Бунинг учун компания 2 миллион 800 минг долларга коллежда замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Бу мисоллардан кўриниб турибдики, меҳнат бозорига қадам қўяётган йигит-қизларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш учун имкониятлар мавжуд. Фақат бунинг учун ёшларимизни ҳақиқий касб эгаси, ўз соҳасини билимдони қилиб тарбиялаш лозим. Энг муҳими эса яхши касб эгасига доим иш ўрни тайёр. Зеро, меҳнат бозорига чин маънода тўланадиган маошни оқлайдиган фидойи ёшларни етказиб беришимиз лозим.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+