Президентимиз ташрифи Қорақалпоқ ёшлари ҳаётида янги саҳифа очмоқда

29.08.2022, 16:54

Президентимиз ташрифи Қорақалпоқ ёшлари ҳаётида янги саҳифа очмоқда

Давлатимиз раҳбарининг бу галги ташрифи айнан Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида бўлгани бутун қорақалпоқ элини руҳлантирди. Зеро, Президентимизнинг бу қутлуғ заминга ҳар бир ташрифи қорақалпоқ халқи ҳаётида янги саҳифа очиши билан бирга, эртанги кунга умид, ишонч, бахт ва фаровон ҳаёт, тинчлик-осойишталик, кенг имконият-у, янгидан янги орзу ва мақсадларига қанот бағишлайди.

Дарҳақиқат, бугун  Президентимизнинг Қорақалпоғистон, қорақалпоқ халқига бўлган алоҳида эътибор ва ғамхўрлигини ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, йирик бунёдкорлик ишлари, ўзгариш ва ривожланишлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янги қиёфаси, қўйингки, одамларимизнинг бахтли ва фаровон ҳаёти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Эътиборлиси, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилиши, инсон қадрини улуғлаши билан ҳам аҳамиятлидир.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар сиёсати давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунаргаўқитиш, лойиҳа ва ташаббусларини амалга оширишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, умуман, ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида муносиб шарт-шароитларнинг яратилиши улар учун янгиимкониятлар эшигини очмоқда. 

Президентимизнинг бу галги ташрифи ҳам ёшларимиз, айнан қорақалпоқ ёшлари ҳаётида янги саҳифа очмоқда десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш, бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш, Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишгамарҳамат” моно-марказларини ташкил этиш,  Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш буларнинг барча барчаси Президентимизнинг  қорақалпоқ  халқига,  ёшларига  бўлган алоҳида меҳр ва эътиборининг ёрқин ифодасидир.

Президентимиз фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги  барча  олийгоҳларга алоҳида  6,5 мингта қабул квоталари жорий этилишини таъкидлади.

Бу имкониятлар, имтиёзлар нафақат ёшларимизни, балки, биз депутатларни ҳам чексиз руҳлантирди. Эндиликда биздан талаб қилинадиган нарса, бу берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш, ёшларимизнинг истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқариш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик, инсонпарлик руҳида тарбиялаш, қолаверса, ўзишимизга нисбатан янада масъулият билан ёндашишни талаб этилади.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “...Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга янги-янги вазифаларни қўймоқда. Биз замон талабларидан келиб чиқиб, келгусида сизлар билан биргаликда Қорақалпоғистонда яна кўплаб катта-катта ишларни амалга оширамиз. Бу янгиланишларни қорақалпоқ халқи сезиши керак. Эски усуллар билан Қорақалпоғистонда ишлаб бўлмайди”.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон  мустақил, соғлом ва баркамол ёшлар юрти. Ёшларимиз ҳар бир соҳада ўз билими, фаоллиги, ташаббускорлиги билан янги марраларни забт этишга қодир.

Эътиборлиси, бу каби имконият ва янгиланишларни бугун шаҳардан тортиб, энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли, ёшларимиз ўз ҳаётлари мисолида ҳис этиб яшаётганликлари қувонарлидир, албатта. 

Мухтар Ибрагимов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    81
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+