Германия — Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкори

03.05.2023, 18:22

Германия — Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкори

Мамлакатимиз ўз тараққиёт йўлида дадил қадам ташлар экан, бунда энг аввало ривожланган давлатлар билан ишончли ва стратегик ҳамкорликни изчил йўлга қўяётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта, бунда кўплаб соҳаларда нафақат Европада балки дунё миқёсида  етакчилардан ҳисобланган Германия билан ижтимоий, иқтисодий, савдо, логистика ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро шериклик муносабатларининг ўрнатилгани ҳар иккала давлат манфаатларига хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2 май куни Германияга ташрифи давомида ҳам бу ҳамкорлик қирралари янада кенгайиб, бир қатор битим ва келишувларга эришилгани қувонарли ҳол албатта. Шавкат Мирзиёев ташриф давомида ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокараларда Ўзбекистон Германияни ўзининг ишончли ва стратегик ҳамкори сифатида қабул қилиши, мамлакатларимизни чуқур тарихий илдизлар боғлаб турганини қайд этилди. Ҳақиқатда кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони икки баробар ортди. Ёки Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилингани тақсинга сазавор.

Умуман олганда "Яшил" энергетика, хомашё қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари бўйича катта ҳамжмда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “KfW”, “Deutsche Bank” банклари ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олингани қувонарли бўлди. Бундан ташқари Германия ҳукумати Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имкон қадар тез имзолашини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги ҳам ҳар биримизни қувонтириши табиий ҳол. Чунки Ўзбекистоннинг Европадаги ҳамкорларининг кўпайиши бу тараққиётга интилишдан дарак беради.

Энг муҳим жиҳат ҳақида айтадиган бўлсам, Олаф Шольц Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш, интеграцияни чуқурлаштириш бўйича янги минтақавий сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди. "Германия - Марказий Осиё" форматида мулоқот майдонини ишга туширишга аҳдлашиб олинди. Умуман, ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

Мен аминманки, давлатимиз етакчисининг Германияга ташрифи иккила давлат манфаатларига хизмат қилиш билан бирга халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+