Нафақат тадбиркорлик, балки жамият ривожланишининг янги модели илгари сурилган Мурожаатнома

22.12.2017, 15:21

Нафақат тадбиркорлик, балки жамият ривожланишининг янги модели илгари сурилган Мурожаатнома

(Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасидан илк таасуротлар)

Ҳозиргина мамлакатимиз раҳбари 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш”  йили деб эълон қилди.

Бу тадбиркорлар партияси бўлган O‘zLiDeP фаоллари учун катта қувонч бағишлаши билан бирга зиммамизга жуда катта маъсулият ҳам юклайди.

Албатта, мамлакатимиз раҳбарининг чуқур ўйланган ушбу ғояси  тагида жуда катта  маъно ётибди.

Энг аввало тадбиркорлик фаоллигининг ўзи ҳар қандай жамиятнинг тараққиётини таъминловчи локомотиви, замонавий тилда айтганда драйверидир. Мамлакатмиз тарихида илк бор бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз парламентига Мурожаатномасида, қолаверса раҳбаримиз таъбири билан айтганда “Ўзбекистон тараққиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга” деб баҳоланган 2018 йилга ана шундай ном берилиши соҳага берилаётган жуда катта эътибордан дарак беради, десак муболаға бўлмайди.

Иккинчидан, эндиликда ушбу етакчи соҳага инновацион тараққиёт нуқтаи-назаридан ёндашиш зарурлигининг бош ғояга айланаётганлиги юртимиз учун мутлақо бошқа сифат даражасидаги ривожлантириш моделини илгари суради. Дунёда ўз тараққиётида кескин ривожланишга эришган давлатлар мисолида уларнинг шу даражага чиқиши инновацион ёндашувга асосланган тадбиркорлик асосида амалга ошганлигини кўплаб мисолларда кўриш мумкин.

Инновация – бу илм-фан билан ишлаб-чиқариш, яъни тадбиркорликнинг йиғиндиси, уйғунлигидир. Яъни инновацион ишлаб чиқаришни таъминлаш учун бир томондан фан-таълим ривожи, иккинчи томондан тадбиркорлик фаоллиги зарурлиги кундек равшан хақиқат. Улардан бири бўлмас экан, қолаверса улар ўртасида яқин ҳамкорлик бўлмас экан ҳеч қандай инновацион ривожланиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Демак, йилнинг бундай аталиши, масаланинг айнан шу тарзда қўйилиши замирида мамлакатда нафақат замонавий тадбиркорлик фаоллигини ривожлантириш, балки илм-фаннинг ривожланишига кучли туртки бериш ғояси  ҳам ётгани шубҳасиздир.

Ушбу ёндашувнинг яна бир муҳим жиҳати - у юртимиз тадбиркорларининг замонавий ишлаб чиқаришни жорий этишда тўлиғича чет эл технологияларига боғлиқ бўлиб қолмасдан, ўз олимларимиз, тадқиқотчиларимиз ишланмаларига асосланган “ноу-хау”ларга асосланган ҳолда тараққий этишига кенг имкониятлар очади.

Мамлакат тараққиётига даҳлдор бундай янги концепциянинг илгари сурилиши глобал аҳмиятга эга деб бемалол айтишимиз мумкин. Чунки, тараққиётнинг ҳозирги босқичида ўзининг келажаги тўғрисида қайғураётган давлатлар айнан инновацион ривожланишга урғу бераётганлиги бежиз эмас. Чунки ўзида инновацияларга асосланган тадбиркорликни ривожлантирмаган давлат бошқа давлатда яратилган технологияларга боғлиқ бўлиб қолиши, сиёсатшунослар тили билан айтганда инновацион ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар орқасидан «етиб олиш» концепцияси асосида (концепция “догоняющего развития”) ривожланиш даражасида қолиб кетавериши дунё тажрибасида кўплаб исботини топган жараёндир. Чунки ўзида инновацион янгиликларни яратган, унинг асосида «ноу-хау» ишлаб чиққан давлат уни бошқа давлатга сотмайди, бунга йўл қўймайди, керак бўлса қонунлар билан таъқиқлайди. Фақатгина ундан етарлича фойдаланиб, “қаймоғини” олгандан кейингина бу технологияларни ўз тараққиётида «етиб олиш» босқичида бўлган давлатларга сотади.

Мана шунинг ўзиёқ таклиф этилаётган йил номи замирида қанчалик чуқур маъно, аслида мутлақо янги тараққиёт моделига ўтиш асослари ётганлигини яққол кўрсатади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида илгари сурилган мутлақо янгича ёндашувлар, хусусан икки йилгача тадбиркорлик субъектларини текширишга мораторий ўрнатилиши, тадбиркорлик субъектларини турли таъсирлардан ҳимоя қилиш борасида илгари сурилган бир қатор ташаббуслар юртимизда тадбиркорлик фаоллигини кескин ошишига олиб келишига ишонамиз.

Шу туфайли биз ушбу қадамни нафақат кейинги йилнинг бош ғояси сифатида балки мамлакатимиз ривожланиши ориентирларини белгилаб берувчи мутлақо янгича ёндашув сифатида қабул қиламиз.

Умуман олганда мамлакатимиз раҳбари томонидан ушбу Мурожаатнома доирасида илгари сурилган ҳар бир ғоя, ҳар бир фикр мутлақо янги, жасоратли, керак бўлса революцион ғоялар бўлди, деб бемалол айта оламиз.

Албатта O‘zLiDePнинг барча бўғинлари Президентимизнинг ушбу ғояларини ўзи учун муҳим чақириқ сифатида қабул қилади, ҳар бир айтилган фикр юзасидан ўзининг чуқур таҳлилларини қилган ҳолда тегишли хулосаларни чиқариб олади ва ўз фаолиятини белгиланган вазифаларга мос равишда ташкил этади.   

Бахтиёр ЯКУБОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

раиси вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-12 15:27:49

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуотда эълон қилинган “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳолининг кам таъминланган қатлами учунқулай, арзон, бир ва икки қаватли уйлар қурилгани ахолини кўпдан бери ушалмаган орзуларини ушалишига олиб келмоқда.


Анвар Асроров O‘zLiDeP Пахтачи тумани "Зиёвуддин спорти" МЧЖ БПТ раиси, Туман Кенгаши депутати2018-05-11 07:12:38

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуотда эълон қилинган “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳолининг кам таъминланган қатлами учун шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида арзон уй-жойларни қурилиши ва ахолини ўй -жой учун эхтёжини қондирилиши ахолини рози бўлишига сабаб бўлмоқда. Минглаб ана шундай қулай, арзон, бир ва икки қаватли уйлар қурилгани ахолини кўпдан бери ушалмаган орзуларини ушалишига олиб келмоқда.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-08 18:29:36

Дарҳақиқат иннавиоцион ғоялар ва теҳналогияларга интилиш ва уларни қўллаб қувватлаш, мамлакат хаётига жорий этиш долзарб ва аҳамиятли масаладир. Мазкур соҳалар ривожи бизни иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар билан бир ўринга чиқишимизга имконият яратади.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-08 18:29:36

Дарҳақиқат иннавиоцион ғоялар ва теҳналогияларга интилиш ва уларни қўллаб қувватлаш, мамлакат хаётига жорий этиш долзарб ва аҳамиятли масаладир. Мазкур соҳалар ривожи бизни иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар билан бир ўринга чиқишимизга имконият яратади.


Даврон Темиров. Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-04-29 10:37:38

Мамлакатни ривожлантириш -энг аввало муаммоларни тушунишдан бошланади. Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ билан мулоқот тизими муаммоларни аниқлаб уларни ечимини аниқлаш имконини оширмоқда. Мамлакатимизнинг юксалишида бир даражада илгарилаб бораётганимиз боиси шу. Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари шу йўл билан халқимизни бугун яхши яшашини таъминлаб бермоқда.Ҳар бир партия аъзоси, фаоли фуқароларимизга буни етказа олиши керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+