Тошкент шаҳри

06.12.2022, 11:14
Конституция - адолат кўзгуси
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти  билан ...
02.12.2022, 15:29
Бу юртда барча инсонлар қадр топади
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан O'zLiDeP Яшнобод туман Кенгаши ва Яшнобод тумани ИИБ ҳамкорлигида тумандаги 52-сонли имконияти ...
25.11.2022, 17:05
Экспорт – тараққиётимизни жадаллаштирувчи муҳим омил
Иқтисодиётимиз ривожига, демакки, халқимиз фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири ташқи савдо-тижорий фаолият, ...
25.11.2022, 16:55
Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида “Фаровон оила” ...
24.11.2022, 17:12
Маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган маҳаллаларнинг «ўсиш ...
18.11.2022, 18:19
Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP фаоли Шовкат Сайфуллаев ва Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда туманидаги ...
17.11.2022, 15:53
Корхонанинг ишчи хотин-қизлари партия аъзолигига қабул қилинди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг Сергели туман Кенгаши ҳамкорлигида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт ...
16.11.2022, 16:23
Чилонзорлик фаолларимиз “долзарб 40 кунлик”да кўпроқ кўчат ўтқазишга интиляпти
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи ...
16.11.2022, 14:43
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди
O’zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши ва Тошкент Архитектура-қурилиш университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида: ...
15.11.2022, 15:52
Ўқувчи қизларга эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида партиянинг “Соғлом оила ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz