Тошкент шаҳри

15.12.2023, 10:56
Маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳолати ўрганилди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” вакиллари, депутатлар, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Бектемир туманидаги ...
07.12.2023, 18:30
Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ...
07.12.2023, 18:26
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиши шарт
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан, Яшнобод туман Кенгаши, “Ўзтрансгаз” АЖ, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар ...
07.12.2023, 18:23
БАЙРАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимизнинг Яккасарой туманида  партия ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган ...
05.12.2023, 12:10
Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда курашамиз
Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетида O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош ...
13.11.2023, 16:51
Партиявий лойиҳалар хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент  шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Бунёдкор аёллар” ...
06.11.2023, 18:55
Маҳалладаги ишсиз ёшларнинг муаммолари босқичма-босқич ҳал қилиняпти
O`zLiDeP Юнусобод тумани Кенгаши вакиллари ва депутатлар маҳалладаги ёшлар билан очиқ мулоқот қилди. Бу борада туманда ёшлар билан ишлаш йўналишида ...
03.11.2023, 16:30
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар ишсиз ёшларни банд қилди
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими, партиянинг Чилонзор туман Кенгаши, депутатлар, партия фоллари ...
27.10.2023, 16:56
Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишилди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими ташаббуси билан Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги талабалар ётоқхонасида ...
18.10.2023, 17:25
Хотин-қизлар доимо эътиборда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz