“Otajonlar niyati” xususiy bog‘chasida 20 nafar xotin-qiz ish bilan ta’minlandi

24.04.2018, 18:22

“Otajonlar niyati” xususiy bog‘chasida 20 nafar xotin-qiz ish bilan ta’minlandi

Jizzax shahridagi “Olmachi” MFYda “Otajonlar niyati” nomli yangi zamonaviy nodavlat maktabgacha ta’lim muassasasining ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi. Unda O‘zLiDeP Jizzax viloyat va shahar Kengashi mas’ul xodimlari, viloyat hokimligi, viloyat Maktabgacha ta’lim boshqarmasi, keng jamoatchilik vakillari ishtirok etdi.

Tadbirda davlatimiz rahbarining “2017-2021 yillarda maktabgacha ta’lim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi  Farmoni va “O‘zbekiston Respublikasi maktabgacha ta’lim vazirligi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida”gi Qarori maktabgacha ta’lim tizimini yanada takomillashtirish, ta’lim-tarbiya jarayoniga zamonaviy ta’lim dasturlari va texnologiyalarni tadbiq etishga qaratilgani alohida ta’kidlandi.

– Bolajonlarning ko‘zlaridagi zavq, quvonch va shodlikdan ruhlandim, – deydi nodavlat ta’lim muassasasi ta’sischisi Sharofat Noriyeva. – Shu yilning ikkinchi choragida ham xuddi shunday 100 o‘rinli xususiy ta’lim muassasasini ishga tushirishni rejalashtiryapmiz. Yangi ochilishi rejalashtirilayotgan muassasamizda 30 nafar xotin-qiz doimiy ish o‘rniga ega bo‘ladi.

Qayd etish kerakki, O‘zLiDeP faoli, “Xolmo‘min Zohid” fermer xo‘jaligi rahbari Sharofat Noriyeva tashabbusi bilan tashkil etilgan mazkur ta’lim muassasasi 60 o‘ringa mo‘ljallagan bo‘lib, unda 20 nafar tarbiyachi ish bilan ta’minlandi.

Muhabbat ADILOVA,

O‘zLiDeP Jizzax  shahar Kengashi

 apparat-rahbari

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1308
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Жиззах вилояти Жиззах Цум МЧЖ БПТ раиси Тугалов Дилшод2018-05-01 18:35:57

Бу каби замонавий мактабгача талим муассасаларининг купайиши фарзандларимизнинг билимли, етук булишига асосий сабаблардан биридур


Наврўзбек Мукимжонович2018-04-30 14:59:28

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни тадбиқ этилишига эришилмоқда. Бугунги кунда дунё хам жамиятида нодавлат таълим тизими ўзининг самарисини бермоқда. Шунинг кундан кунга ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикасида хам нодавлат таълим тизимига кенг йўл очи берилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ёшлари янда сифатли таълим олишлари учун ўзларига қулай таълим тизимини танлаш имкониятлари очиб берилди. Бу ислохотлар натижасида таълим тизимида соғлом рақобат йўлга қўйилди.


Абдусоқиев Аҳмад2018-04-25 11:16:34

Давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорларига асосан, бу каби замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ишга туширилиши, келажагимиз эгалари бўлмиш жажжи болажонлар учун пойдевор вазифасини ўтайди. Ушбу мактабгача таълим муассасалари болажонларимизнинг ҳар томонлама етук ва комил инсон бўлиб етишишига катта ҳисса қўшади.


Усманов Арслонбек2018-04-25 10:33:14

Бундай нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислохатларнинг биридир. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши келажак авлодларимизнинг билимли ва хар тамонлама етук бўлишида мухим ахамият касб этади. Нафақат шахарларда балки чекка қишлоқларда хам нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши халқимизни қувонтирмоқда.


Тўраев Холмат2018-04-25 09:37:30

Бу каби замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ишга туширилиши давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорларининг ижросини таъминлаш учун қўйилган қадамлардан биридир.


Fikringizni qoldiring

+