Epidemiologik nazorat kuchaytiriladi

26.06.2018, 14:17

Epidemiologik nazorat kuchaytiriladi

Shu yilning 23 iyun kuni “Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik tarqalishiga qarshi kurashish va shifoxona ichki infeksiyalarini profilaktika qilish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Prezident qarori qabul qilindi.

O‘z nomi bilan aytib turibdiki, mazkur qaror OIV-infeksiyasini o‘z vaqtida profilaktika va diagnostika qilish, bemorlarga tibbiy-ijtimoiy yordam ko‘rsatish sifatini oshirish, ularni statsionarda davolash ko‘lamini kengaytirishga xizmat qiladi.

Qarorga binoan qon orqali yuqadigan infeksiyalarni profilaktika qilish sohasidagi davolash-profilaktika muassasalarining faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy baza yanada takomillashtiriladi. Epidemiologik nazoratni, respublikada OIV-infeksiyasi tarqalishi va shifoxona ichki infeksiyalarining profilaktikasi nazorat qilinishini kuchaytiriladi. Shuningdek, davolash-profilaktika muassasalarini test-tizimlar va retrovirusga qarshi preparatlar bilan uzluksiz ta’minlash, shuningdek, respublikada OIV-infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish bo‘yicha tadbirlarni barqaror moliyalashtirish maqsadida budjetdan ajratiladigan mablag‘lar miqdori bosqichma-bosqich ko‘paytirib boriladi.

 Mazkur qarorning O‘zLiDeP uchun ahamiyati unda tibbiy asboblarni sterilizatsiya qilish va tibbiyot chiqindilarini utilizatsiya qilish funksiyalarini xususiy tuzilmalarga berish orqali davlat tibbiyot muassasalarida davlat-xususiy sheriklikni bosqichma-bosqich joriy etish nazarda tutilayapti. Zero, partiya inson salomatligi, hozirgi davr tibbiyotining yangi yutuqlariga tayangan holda dunyoda ilg‘or o‘rinlarga intilayotgan O‘zbekistonda sog‘liqni saqlash rivoji va xususiy kapitalni jalb qilgan holda aholiga malakali tibbiy yordam ko‘rsatish sohasida sog‘lom raqobat muhitini yaratish, umr uzoqligini ta’minlash yo‘lida kurashadi.

Shuni alohida ta’kidash kerakki, qarorda ko‘rsatilganidek, tibbiyot muassasalarida davlat-xususiy sheriklikni bosqichma-bosqich joriy etilishi davlat sog‘liqni saqlash muassasalari tomonidan ko‘rsatilayotgan keng turdagi tibbiyot xizmatlarini sifat jihatidan yuksaltirish va yanada to‘ldirishga xizmat qiladi.

Maxfuza Hamroyeva,

O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi a’zosi,

Navoiy viloyati “Ona va bola sikriningi”

markazi direktori

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

Teglar
Munosabat
  • Ko'rildi
    1395
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 14:40:20

Президентимизнинг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда эпидемиологик ҳолатни яхшиланишини таъминлайди.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-27 10:11:40

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганлиги, инсонлар саломатлигини таъминлашга хизмат қилади


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-27 09:17:32

Инсон саломатлиги бу энг катта бойлик, уни асраш эса хар бир инсон учун катта жавобгарлик. Давлатимиз тамонидан барча сохалар каби тиббиет сохасига хам эътибор катта. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганлиги далили


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-26 23:22:38

Ҳақиқатан O‘zLiDeP учун инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган юртимизда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш жуда муҳим ва долзарб вазифадир.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-26 22:42:06

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ўз вақтида қабул қилинган қарор. Масалан, бугунги кунда тиш касалликлари бўйича (кўпроқ хусусий секторда) зарур стерилизациянинг талаб даражасида эмаслиги кўплаб юқумли касалликлар масалан, гепатит С нинг кенг тарқалиши учун шароит яратиб бермоқда. Депутатлик гуруҳлари йиғилишларида ушбу қарор ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганиб чиқилса яхши бўлур эди.


Э.Машарипов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси ташкилий-партиявий ишлари бўйича ўринбосари 2018-06-26 20:06:19

Тиббиёт муаассасаларида давлат ҳусусий шерикчиликнинг босқичма-босқич жорий этилиши авваломбор соғлом рақобат натижасида муаасасаларда кўрсатиладига тиббий хизматларнинг ривожланишига олиб келади, янги технологиялар жорий этилади. Зеро инсон саломатлиги ҳар нарсадан устундир.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-26 18:23:25

“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганлиги, инсонлар саломатлигини таъминлашга хизмат қилади


Хива туман Кенгаши раиси М.Матякубов2018-06-26 18:10:15

23 июнь куни “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори орқали тиббиёт ходимларининг ҳизмат кўрсатиш сифати янада ошади. Хар хил юқумли касалликлар олди олинади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-26 17:57:56

Ушбу қарор тиббиёт муассасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этилиши давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган кенг турдаги тиббиёт хизматларини сифат жиҳатидан юксалтириш ва янада тўлдиришга хизмат қилади.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-26 17:55:00

Мухтарам Юртбошимизнинг тиббиёт сохасида олиб бораётган ислохотларини қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, инсон ва унинг саломатлиги жамиятимизнинг энг бебехо бойлигидир


Fikringizni qoldiring

+