Navoiyda O‘zLiDePning yoshlar Forumi bo‘lib o‘tmoqda

08.08.2018, 12:59

Navoiyda O‘zLiDePning yoshlar Forumi bo‘lib o‘tmoqda

O‘zLiDeP Navoiy viloyat Kengashi va viloyat hokimligi hamkorligida “Aziz va yagonamsan, jonajon O‘zbekistonim!” shiori ostida “Bizning eng katta tayanchimiz va suyanchimiz, hal qiluvchi kuchimiz yoshlar!” mavzuida tashkil etilgan yoshlar Forumi boshlandi.

Forumda O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo‘mitasi raisi Aktam Xaitov, Navoiy viloyat hokimi Kobul Tursunov, partiya viloyat Kengashi “Yoshlar qanoti” faollari, Xalq deputatlari viloyat, tuman, shahar Kengashidagi partiya deputatlik guruhi a’zolari,  uyushmagan yoshlar hamda OAV xodimlari qatnashmoqda.

Tadbirda 2017-2021 yillarga mo‘ljallangan Harakatlar strategiyasi hamda Prezidentimizning “Yoshlar – kelajagimiz” Davlat dasturi to‘g‘risida”gi Farmoni doirasida viloyatda amalga oshirilayotgan ulkan ishlar haqida atroflicha ma’lumotlar berilmoqda.

O‘zLiDeP “Yoshlar qanoti” tashabbusi bilan tashkil etilgan “Yosh innovatsiyachi” ko‘rik-tanlovining respublika bosqichida g‘oliblikni qo‘lga kiritgan navoiylik To‘lqin Jumayev o‘z loyihasini hayotga tadbiq etishi uchun viloyat hokimi tomonidan 10 million so‘mlik mukofot puli bilan taqdirlandi.

Yoshlar Forumi davom etmoqda. 

O‘zLiDeP Navoiy viloyat Kengashi

matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1251
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-08-10 13:51:18

O'tkazilgan YOSHLAR FORUMI Uchquduqlik yoshlarni ham juda xursand qildi deb baralla ayta olaman. Buning uchun viloyat xodimlariga minnaddorchilik bildiraman. Ayniqsa YOSHLAR QANOTI bo'limiga!


Навоий вилояти Кенгаши Болиқул Юлдошев Хусанович2018-08-10 08:52:19

Ушбу Ёшлар форумида ёшларимизнинг берган саволларига вилоят ҳокими ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қумитаси раиси А.А.Ҳаитовларнинг билдирган жавоблари ёшларимизнинг тадбиркорликларини янада ривожланишига туртки бериши билан бир қаторда тижорат банклари томонидан берилган сертификатлар ёшларни тадбиркорликка янада кенг жалб этади. Бундай форимларни янада кўпроқ ташкил этиш лозим. Ишларингизга омад тилайман азиз партиядошлар......


М.Умаров O`zLiDeP Кармана туман бўлими аппарат рахбари2018-08-09 17:31:49

"Ёшлар келажагимиз" дастури асосида булиб утган "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-08-09 17:10:15

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ташкил этилган ёшлар Форуми қизиқарли ва кутаринки рухда утди. Бундай тадбирларнинг купроқ ташкил этилиши ёшларни партиямизга булган қизиқишини орттиради деб уйлайман.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани ижрочи котиби2018-08-09 17:07:22

Партиямиз ашаббуси билан “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми жуда юқори савияда ташкил этилганлиги, уларнинг эртанги кун мақсадлари учун хизмат қилиши ҳеч шубҳам йўқ. Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш бу партиямизнинг улкан мақсадларидан бири эканлигини ва доимо ҳаракатдадир.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-08-09 17:05:27

Навоий вилоятида "Ёшлар келажагимиз" дастури асосида булиб утган "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кутаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Форумда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволарга тўлиқ жавоб олишди деб уйлайман.


Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари в.б2018-08-09 16:57:15

Очиқ мулоқотда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Б.Турсунов ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қумитаси раиси А.А.Хаитовларнинг иштироки- ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар ва уларнинг таклифларини ўз жойида, аниқ ижро этилишига замин яратди. Форум доирасида вилоятнинг туман ва шаҳарларида ишсиз ёшлардан қарийб 200 нафари аниқ иш билан таъминланди, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар эса банк сертификатларини олишга эришилди.


Маматова Сарвиноз ЎзЛиДеП Хатирчи туман Кенгаши 2018-08-09 16:13:28

“Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кутаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Форумда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволарга тўлиқ жавоб олишди хамда ёшларни бандлигини таъминлашда ушбу форум ҳиссаси йуқори бўлди деб ўйлайман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-09 09:11:59

Ёшларга эътибор-келажакка эътибор


А.Муротов O'zLiDeP Косон туман фаоли2018-08-08 16:47:57

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ташкил этилган ёшлар Форуми ишига омад тилайман.


Fikringizni qoldiring

+