O‘zLiDeP Forumi ishtirokchilari “Navoiy” erkin industrial-iqtisodiy zonasi faoliyati bilan tanishdilar (foto)

08.08.2018, 16:44

O‘zLiDeP Forumi ishtirokchilari “Navoiy” erkin industrial-iqtisodiy zonasi faoliyati bilan tanishdilar (foto)

Avval xabar berganimizdek, O‘zLiDeP Navoiy viloyat Kengashi va viloyat hokimligi hamkorligida “Aziz va yagonamsan, jonajon O‘zbekistonim!” shiori ostida “Bizning eng katta tayanchimiz va suyanchimiz, hal qiluvchi kuchimiz yoshlar!” mavzuida yoshlar Forumi tashkil etilmoqda.

O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo‘mitasi raisi Aktam Xaitov, Navoiy viloyat hokimi Kobul Tursunov ishtirok etgan yoshlar forumining o‘ziga xos jihati shundaki, u uch bosqichda tashkil etildi. Birinchi bosqichda “Yoshlar bandligini ta’minlash – eng muhim vazifamiz” mavzusida yoshlar bilan ochiq muloqot tarzida o‘tkazildi. Unda yoshlarning muammo va takliflari tinglandi, ularni ijobiy hal qilish bo‘yicha tegishli tashkilotlarga topshiriqlar berildi.

Forumning ikkinchi bosqichida “Navoiy” erkin industrial-iqtisodiy zonasida “Yoshlar – kelajagimiz” davlat Dasturini amalga oshirish faoliyatimizning muhim qismiga aylanmog‘i lozim” mavzuida taqdimot tadbiri tashkil etildi. Unda Dastur doirasida yoshlarga berilayotgan imkoniyatlar haqida batafsil ma’lumotlar berildi. Forum natijasida 200 nafarga yaqin yoshlar ishli bo‘ldi.

Yoshlar Forumi davom etmoqda.

O‘zLiDeP Navoiy viloyat Kengashi

matbuot xizmati

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

  • Ko'rildi
    1434
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

М.Умаров O'zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман бўлими аппарат раҳбари2018-08-09 18:47:38

Бундай форумларни ўтказиш орқали ёшларимиз ўртасида фикр алмашиш ва янги ёш тадбиркорларни кашф қилишга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга туртки бўлади


Қодиров Хасан ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими фаоли 2018-08-09 18:03:04

ЎзЛиДеП Навоий вилояти раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган форум жуда қизиқарли ўтди. Биз ёшлар бу форумда жуда кўп керакли нарсаларни олдик, кўп фикрлар алмашдик, янги ғоялар билан танишдик. Бунуқанги форумлар тез-тез ўтказилиб турса яхши бўларди. Ҳамма форум ташкилотчиларга катта рахмат.


Мўминова Мафтуна УзЛиДеП Нурото туман бўлими фаоли2018-08-09 17:54:50

УзЛиДеП Навоий вилояти ташаббуси билан ўтказилган форум жуда қизиқарли ва мароқли ўтди. Ҳамма ташкилотчиларга рахмат


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-08-09 17:50:02

Форум ташкилотчилари ва Партиямиз раҳбариятига улкан ташаккурлар билдирамиз. Форум жуда кўтаринки кайфиятда ўтди. Ёшларимиз жуда хурсанд бўлишди. Ёшларнинг НЭИЗ га бўлган ташрифи уларда кўп таъсуротлар қолдирди.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-08-09 17:41:41

Авваламбор форум ташкилотчиларига каттадан-катта раҳматлар айтиб қоламиз. Форум жуда зўр ва мазмунли бўлиб ўтди. Бундай форумлар тез-тез ўтказилиб турса ёшларимизнинг дунё қараши янада ортиб борарди.


Тожиева Лутфия Камолиддин қизи2018-08-09 17:38:22

Вилоятимизда кеча бўлиб ўтган "Ёшлар форуми" ёшларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишда, ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим топишда, умуман олганда дунёқараши ва салоҳиятининг ўсишида жуда катта аҳамиятга эга бўлди дея форум иштирокчиси сифатида ишонч билан айта оламан. Вилоятимиз ҳокими Турсунов Кобул Бекназарович ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов билан бўлган самимий суҳбат биз ёшларда келажакка бўлган ишончни янада кучайтирди.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-09 17:20:16

Бўлиб ўтган Форум доирасида иштирокчиларнинг Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасига бўлган ташрифи ҳамда ишлаб чиқариш цехларидаги қизғин жараёнларни кўздан кечиришлари ёшларнинг қалбида катта таасуротлар ўйғотди.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-08 22:38:27

Ёшлар билан бундай форумлар ташкил этилиши уларни эзгу, бунёдкор ишларга ундайди, эртанги кун учун ишончини мустаҳкамлаб, мамлакат фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чорлайди.


Fikringizni qoldiring

+