Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 21-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Тадбиркорларга 1 ноябрга қадар “амнистия” эълон қилинди

20.08.2025
418

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан мулоқотда тадбиркорларга “амниcтия” эълон қилди. Яъни 1 ноябрга қадар барча хато ва камчиликларни ихтиёрий равишда тўғрилаш имкони берилади. Бу чоралар натижасида минглаб тадбиркорлар ўз бизнес рейтингини “тоза саҳифадан” бошлаб, янги босқичга чиқиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, мулоқотда Президентимиз солиқ сиёсати ва маъмурчилигини соддалаштиришга масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, фойда солиғи бўйича аванс тўлови энди йиллик айланмаси 20 миллиард сўмдан юқори бўлган корхоналаргагина татбиқ этилиши белгиланди. Бу эса 14 мингга яқин тадбиркорнинг ихтиёрида қўшимча 1 триллион сўм айланма маблағ қолишига замин яратади.

O‘zLiDeP сайловолди дастурида ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва бизнес учун қулай шароит яратиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу боисдан давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари партиямиз дастуридаги мақсад ва ғояларини амалга ошишида муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?