Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

“Ўзбекистонда инклюзив таълим тизими ва унинг истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

24.02.2025 113
“Ўзбекистонда инклюзив таълим тизими ва унинг истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида OʻzLiDeP томонидан амалга оширилаётган “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда инклюзив таълим тизими ва унинг истиқболлари” мавзусидаги ўрганишлар муҳокамаси ва амалий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, мутахассис-экспертлар, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Лойиҳа ногиронлиги бор шахслар учун тўсиқсиз ва хавфсиз ҳаракат, иқтисодий ва ҳуқуқий имкониятлар яратиш, ижтимоий тенглик, инклюзив таълим, уларнинг бандлиги каби масалаларини ўз ичига олади.

Тадбирда O‘zLiDePнинг “5 мақсад, 500 вазифа” дастурида белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус дастурлар ва ижтимоий ёрдамлар, жумладан таълим ва касбий қайта тайёрлаш бўйича хизматларни кенгайтириш, улар учун мослашув ва қулайликлар, шу жумладан инфратузилмани ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш, жамоат жойлари, транспорт ва давлат хизматларига кириш имкониятини яхшилаш учун қулай шароитлар яратиш, инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар билим юртлари, олий таълим муассасаларида имконияти чекланган хотин-қизларнинг бевосита узлуксиз таълим олишида яқиндан кўмаклашиш; таълим муассасаларида “O‘zLiDePчи мададкор” кўнгилли ёшлар клубларини ташкил этиш ва мазкур клублар сафларида бирлашган ёшларни имконияти чекланган тенгдош дўстларини маънан қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатишга чақириш каби масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP ғояларига ҳайрихоҳбўлган талабалар ва узтозларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?