Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP сайёр қабулида “Олтинкўл” овулидаги 25 хонадоннинг ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

13.08.2026
68

Қонликўл туманидаги чекка ҳудудлардан бири бўлган “Олтинкўл” овулида кўп йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви муаммосига амалий ечим топилди.

Мазкур муаммо ЎзЛиДеП фракция аъзоси Гулжан Халмуратова томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилди.

Олиб борилган ишлар натижасида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмаги билан маҳалладаги 25 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу эса аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва узоқ йиллик муаммони бартараф этишда муҳим қадам бўлди.

Учрашувлар давомида маҳаллада инфратузилмани ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва ободонлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Депутатнинг кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиши эса инсон қадрини улуғлаш ва халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ишлар давом этаётганини яна бир бор намоён этди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?